Мақолада ипакчилик маҳсулотлари нархини талаб ва таклиф асосида шаклланиш хусусиятлари муҳокама қилинган. Ўзбекистонда ипак маҳсулотлари нархининг шаклланишига таъсир этувчи омиллар таҳлили ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонда ипак маҳсулотлари нархининг шаклланишига ички ва жаҳон омилларининг мураккаб ўзаро таъсири таҳлил қилиниб, мавзу якунида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Маҳаллий маданият ва рақамли иқтисодиёт бир вақтда ривожланаётган шарт-шароитда касбий тест синови воситаларини электрон тижорат платформаси мантиғи билан уйғунлаштириш касб танлашга кўмаклашиш ва «инсон – иш ўрни» мослигини таъминлаш хизматларини яхшилашнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Ушбу мақолада дизайнга асосланган илмий тадқиқот (design science research) ёндашуви қўлланилади ва тадқиқот объекти сифатида WeChat мини-дастурига асосланган интеллектуал касбий таҳлил электрон тижорат платформаси танланган. Муаллиф талаб сценарийларидан бошланиб, тизим архитектурасига ва прототипни синовдан ўтказиш босқичигача уч бўғинли амалий чизмани таклиф этади. Аввало, интервью ва майдон тадқиқотларига таянилган ҳолда платформадан фойдаланиш эҳтиёжлари учта намоён бўлган сценарийга ўқиш траекториясини режалаштириш, касбни ўзгартириш ва муассаса лойиҳаларига гуруҳланади ва ҳар бирига мос тест маҳсулотлари ҳамда сервис пакетлари ишлаб чиқилади. Кейин, «таҳлил тизими + буюртма тизими + канал тизими» тамойили асосида онлайн тест, автоматик ҳисобот яратиш, QR-код орқали фаоллаштириш, ташкилотлар учун орқа офис ва асосий канал аналитикасини бирлаштирган минимал, лекин тўлиқ прототип яратилади. Учинчи босқичда икки ўқув муассасаси ва бир касбий таълим ташкилоти иштирокида ўтказилган кичик пилот лойиҳалар (ҳар бири 80 иштирокчидан кам) маълумотлари асосида фаоллаштириш, якунига етказиш, тўланган конверсия каби асосий кўрсаткичлар ва қарор аниқлиги бўйича ўз-ўзини баҳолаш ҳисоблаб чиқилади ва платформадан фойдаланишнинг оддий, лекин ҳаётий мисоллари қисқача ёритилади. Натижалар платформанинг техник жиҳатдан амалга оширилиши, фойдаланувчи ўзини англашини чуқурлаштириш, хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва канал конверсиясини оширишдаги амалиётдаги қийматини кўрсатади, шу билан бирга ҳисобот тили, фойдаланувчи саёҳати ва иштирокчилар рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш зарур бўлган йўналишларни очиб беради.
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида тайёрланаётган менежерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда сунъий интеллект (AI), маълумотлар таҳлили (Data Science) ва лойиҳа бошқаруви (Project Management) интеграциясининг аҳамияти таҳлил қилинган. Замонавий рақобат шароитида менежерлардан стратегик фикрлаш, инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари талаб этилмоқда. Шу боис AI ва Data Science технологияларидан самарали фойдаланиш орқали маълумотларга асосланган бошқарув қарорлари қабул қилиш имкониятлари очилади, Project Management усуллари эса лойиҳаларни самарали ташкил этиш ва жамоавий ишни мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Ушбу йўналишларнинг ўзаро уйғунлиги менежер кадрларнинг рақамли иқтисодиёт шароитида касбий компетенцияларини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эгалиги асослаб берилган
Юқори даражадаги тартибга солувчи ва бозордаги ноаниқликлар шароитида дори воситаларини Европа Иттифоқи (ЕИ)га экспорт қилиш лойиҳаларида бошқарувнинг мослашувчан усулларидан фойдаланиш талаб этилади. Ушбу мақолада анъанавий равишда IT соҳасида қўлланиладиган Agile методологиясини Болгария фармацевтика бозорига чиқиш лойиҳасига татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Экспортга тайёргарлик бўйича кейсга асосланган мисол келтирилган бўлиб, унда вазифаларнинг итерацияларга (спринтларга) бўлиниши, асосий роллар ва мослашувчан бошқарувнинг афзалликлари баён этилган. Мақола регулятор талабларининг доимий ўзгариб бориши ва бўлимлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик шароитида Agile ёндашувининг амалий аҳамиятини намоён этади.
Мазкур мақолада материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили ва унинг асосий йўналишлари талқин этилган. Шунингдек, илмий манбаларда материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили бўйича ёндошувлар келтирилган. Тадқиқот натижасида материал ресурслар билан таъминланганликни таҳлил қилиш бўйича муаллиф методикаси келтирилган, ундан самарали фойдаланиш ҳамда унинг сарфини камайтириш йўллари баён этилган. Моддий ресурслар таъминотини таҳлил қилишда эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган жиҳатлар айтиб ўтилган. Шунингдек, маҳсулот ҳажмига материал ресурслар ҳажми ва улар қайтимининг таъсири омилли таҳлил ёрдамида ҳисоб-китоб қилинган.
Мазкур мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш масалалари алоҳида эътибор қаратилган. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ўсиши аҳолининг меҳнатдан топадиган даромадининг ошиб боришига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятининг тўғри ва самарали ташкил этилиши инсонлар фаровонлигида, яъни турмуш даражаси ва сифатида намоён бўлиши асосланган ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари таҳлиллар асосида очиб берилган.
Ўзбекистонда кадастp қийматига асосланган кўчмас мулкни солиққа тоpтишнинг ўзига хос хусусиятлаpини янада чуқуppоқ ўpганишни талаб қилади. Мақолада pивожланган давлатлаpда кўчмас мулк солиғини ундиpиш тажpибалаpи, унинг солиқ тизимидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Pивожланган давлатлаpда амал қилаётган кўчмас мулк солиғининг концептуал асослаpини чуқуp ўpганиш ва улаpни мамлакатимиз солиқ тизимида самаpали қўллаш юзасидан амалий тавсиялаp ишлаб чиқиш заpуpлиги асосланди, шунингдек, кўчмас мулкни солиққа тоpтишда замонавий солиқ тизимлаpида асос қилиб олинган умумий қоидалаp ва мамлакатимизда кўчмас мулкка солиқ солиш билан боғлиқ муаммолаp ўpганилган.
Ушбу мақолада туристик мажмуалар рақобатбардошлигини таъминлаш механизмининг концептуал марказлашган модели ишлаб чиқилган бўлиб, амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар натижасида бюджет секторидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам давлат бюджетидан молиялаштириш учун рақобат ортиб бормоқда, чунки молиялаштириш ҳажми ташкилотларнинг меъёрий мезонларни бажаришига боғлиқ бўлиб, унга эришиш умумий самарадорликни ошириш учун ички жараёнларни сезиларли даражада тартибга солиш зарурлигини талаб қилади.