Мақолада солиқ тизимининг самарадорлигини баҳолаш методологияси, солиқ юкининг иқтисодий ўсишга таъсири ва солиқ имтиёзларининг фискал самараси каби долзарб масалалар чуқур таҳлил қилинади. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдан буён амалга ошираётган кенг қамровли солиқ ислоҳоти махсус эътибор билан кўриб чиқилиб, мамлакатнинг OECD давлатлари ва ривожланаётган иқтисодиётлар билан солиқ юкини таққослаш асосида баъзи стратегик тавсиялар берилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бюджет даромадларини барқарорлаштиришга ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда, бироқ солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ тўлашнинг қулайлиги масаласида ҳали ечимини кутаётган муаммолар мавжуд
Ушбу мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари таҳлил қилинган. Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири ўрганилган. Шу билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш, инвестицияларни жалб қилиш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда солиқ имтиёзларининг аҳамияти келтирилган. Солиқ имтиёзларни қўллашдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўналишлари тавсия этилган.
Мақолада давлат молиявий сиёсатининг самарадорлигини баҳолашнинг методологик асосларини такомиллаштириш ва уларни Ўзбекистон амалиётида қўллаш масалалари ёритилган. Хусусан, давлат молиявий сиёсатини баҳолашнинг назарий асослари, унинг самарадорлигини аниқлашда анъанавий ва замонавий методларнинг имкониятлари кўриб чиқилган. Жумладан, макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида самарадорлик композит индекси (MSSI – Macroeconomic Stability and Sustainability Index), секторлар кесимида харажат-натижа самарадорлигини баҳолаш модели (DEA – Data Envelopment Analysis), солиқ сиёсатининг ЯИМга таъсир даражасини аниқлашда эластиклик усули ҳамда Лаффер чизиғига асосланган бихевиорал моделлари, ижтимоий харажатлар самарадорлигининг натижавий баҳосини ифодаловчи таҳлили (PBB – Performance-Based Budgeting) тадқиқ этилди. Ўзбекистон амалиёти мисолида ушбу методологик ёндашувлар таҳлил қилинди ва натижалар орқали давлат молиявий сиёсатининг кучли ва заиф жиҳатлари очиб берилди ҳамда уни такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари ёритиб берилди.