Ушбу мақолада Қатар туризм соҳасини рақамлаштириш, хусусан, туризмга сунъий интеллект, буюмлар интернети-IoT, VR ва 3D каби рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда унинг ривожланиш босқичлари очиб берилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири ва натижалари ёритилган.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарини рақамлаштириш шароитида инвестиция фаолияти методологиясини такомиллаштириш йўналишларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишдан иборат. Мақолада “Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда Дьюпонт модели орқали компания ўз (акциядорлик) капиталининг рентабеллигини ошириш орқали инвестиция фаолиятини такомиллаштиришининг методологик асослари кўриб чиқилган.
Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Онлайн тижоратнинг жадал ривожланиши, такомиллаштирилган халқаро логистика ва тўлов тизимлари билан ушбу сектор барча ҳажмдаги бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Айниқса, долзарб мавзулар қаторига халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари киради. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳозирги талаблар билан изоҳланади.
Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.
Мақолада зиёрат туризми ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлил этилган. Зиёрат туризми, диний туризм моҳияти ва уларга қарашлар кўриб чиқилган. Диний туризмнинг мазмуни ўзгарганлиги ва бу ўзгаришлар хусусиятлари баён қилинган. Бунда зиёрат ва туризм тушунчаларининг уйғунлиги билан боғлиқ бўлган атамашунослик масалалари, туристларни зиёратга ундовчи мотивaциялардаги ўзгаришлар, зиёрат туризмининг алоҳида объектларини ўрганиш, зиёрат туризмида рақамли технологияларни қўллаш масалалари кўриб чиқилган.
Мақола замонавий технологиялар шароитида туристларни суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ қилишига қаратилгандир.
Мақоладаэлектрон тижоратни амалга оширишнинг замонавий шакли бўлган маркетплейслар таҳлили, уларнинг савдо ошишидаги роли, уларнинг ижобий ва салбий томонлари, уларнинг онлайн дўконлардан фарқлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида таҳлил олиб борилган.
Мақолада солиқ маъмуриятчилигининг рақамлаштирилган моделини жорий этиш эҳтиёжлари, бу жараёнда эришилиши кутилаётган натижалар, шунингдек, янги моделни жорий этишда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида сўз юритилади.
Мақолада тижорат банкларида молиявий технологияларни қўллаш, уларнинг фаолият соҳаларига кўра молиявий технологияларнинг таснифи ва тамойиллари кўриб чиқилган. Тижорат банклари томонидан қўлланиладиган асосий молиявий технологиялар таҳлили келтирилган, уларнинг мазмуни, шунингдек, банк амалиётида қўлланилиши тавсифланган.