Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда – КМҲ) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда – МҲХС) талаблари асосида тайёрлаш жараёнида учрайдиган муаммолар институционал, методик ва ташкилий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда КМҲ, алоҳида корхоналар ҳисоботини моддама-модда жамлаш амалиётидан кўра кенгроқ тизим сифатида талқин қилиниб, гуруҳ даражасидаги иқтисодий муносабатлар, консолидациялашган корхоналар устидан назоратни амалга ошириш механизми, консолидациялаш учун зарур ахборот тизими ва интеграциялашган ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари ўрганилди. Мақолада Ўзбекистон шароитида консолидациялаш жараёнида учрайдиган асосий амалий муаммолар, яъни назоратни баҳолашдаги формал ёндошувлар, ягона гуруҳ ҳисоб сиёсатини қўллаш ва гуруҳ ичидаги операцияларни ўзаро бартараф этиш (элиминация) билан боғлиқ муаммолар, саёз маълумотлар базаси ва кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги каби омиллар ўрганиб чиқилган. Мазкур муаммолар бешта асосий гуруҳ (меъёрий-институционал, ташкилий-бошқарув, методик, техник ва кадрлар)га ажратилди, ва уларнинг таҳлили натижасида муаллиф томонидан диагностика модели таклиф этилди. Шунингдек, консолидациялаш периметрини аниқлаш, гуруҳ ҳисоб сиёсатини стандартлаштириш, маълумотлар базасини модернизация қилиш ва инсон капитали салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш ва ҳисобот тузувчи корпоратив гуруҳларни халқаро молиявий бозоргага интеграциялашув жараёнини чуқурлашишига хизмат қилади
Мақолада масофавий аудитни ташкил этишда молиявий мониторингдан фойдаланиш масалалари ёритилган. Аудитда молиявий мониторингдан фойдаланиш бўйича илмий ишлар ва меъёрий ҳужжатлар таҳлил этилиб, хулоса ва таклифлар берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.
Мазкур мақолада Америка ва Осиё давлатларининг аудиторлик фаолиятини ташкил этиш тизими ўрганилган. Тадқиқот доирасида АҚШ, Канада, Мексика, Панама, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур ва БАА давлатларининг аудит стандартлари, назорат қилувчи органлари ва аудиторларга қўйиладиган талаблар таҳлил қилинган. Тадқиқот натижаларида турли мамлакатлар аудиторлик фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари кўрсатилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида аудит тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг институционал ва ташкилий асослари ҳамда самарадорлигини ошириш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, давлат молиявий назоратини кучайтириш, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш, давлат активларини бошқаришда шаффофлик ва ҳисобдорликни юксалтиришда аудитнинг аҳамияти назарий жиҳатдан асослаб берилган
Ушбу мақолада рақамли трансформация жараёнида корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишнинг назарий асослари таҳлил қилинган. Корпоратив бошқарув тушунчасига турли олимлар томонидан берилган таърифлар таққосланиб, унинг молиявий муносабатлар, стратегия ва назорат, ресурслардан самарали фойдаланиш, барқарор ривожланиш ҳамда рақамли иқтисодиётга мослашув каби жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш индекси (КБСИ) таклиф этилган бўлиб, у компанияларнинг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашув даражасини аниқлашда ишончли назарий ва амалий восита сифатида тавсия этилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида аудитни такомиллаштиришнинг хусисиятлари ва халқаро тажрибадан фойдаланишнинг назарий масалалари ёритилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида аудитни такомиллаштиришнинг хусисиятлари ва халқаро тажрибадан фойдаланишнинг назарий масалалари ёритилган