Ушбу мақолада кўчмас мулк қийматини солиққа тортиш ва баҳолашнинг илмий асосланган методологияси кўриб чиқилади. Солиққа тортиш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун турли моделлар ва баҳолаш усуллари қўлланилади. Асосий диққат, нарх шакллантирувчи омилларнинг таъсирини баҳолашда қиёсий, харажат ва даромадли ёндашувларнинг фойдаланилишига қаратилади. Кўчмас мулкни солиққа тортиш ва қийматини баҳолашда статистик таҳлил, эксперт баҳолаш ва математик моделлаштириш усуллари кенг қўлланилади. Бу методология бозор ахборотлари ва кўчмас мулк турлари бўйича маълумотларнинг тўғри танланишига асосланади, бу эса солиқ юкламасини адолатли тақсимлашга хизмат қилади. Шунингдек, кўчмас мулкни солиққа тортиш ва баҳолаш усуллари ва моделларини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга
Ушбу мақолада аҳоли турмуш даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Аҳолини давлат томонидан ижтимоий ҳимоя тадбирларини амалга ошириш учун олдиндан тезкор чоралар кўриш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги замон илмий техникасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизимларидан фойдаланиб, аҳоли турмуш даражасини ривожлантириш жараёнлари моделини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу моделнинг аҳоли турмуш даражасининг тўғри тақсимотини яратишдаги ўрни бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Минтақавий истеъмол товарлари бозорларида самарали рақобат муҳитини шакллантириш барқарор иқтисодий ўсиш, истеъмолчилар фаровонлиги ва инновацияларга асосланган ривожланишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иқтисодий модернизация ва бозорни эркинлаштиришнинг минтақавий истеъмол товарлари бозорларининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи асослар, таркибий ўзгарувчи омиллар ва стратегик механизмлар бўйича баҳс юритади. Танланган ҳудудларда қиёсий таҳлил, эконометрик моделлаштириш ва амалий тадқиқотлар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот бозор концентрацияси коэффициентлари, кириш тўсиқлари, институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари ва рақобатнинг интенсивлигини белгиловчи истеъмолчилар талаби динамикаси каби асосий омилларни аниқлайди. Эмпирик натижалар, диверсификацияланган ишлаб чиқариш тузилмалари, кичик ва ўрта тадбиркорлик (КЎБ) фаоллигининг юқори даражаси ва мустаҳкам институционал тартибга солишга эга бўлган ҳудудлар бозор самарадорлиги ва истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси юқорироқ эканлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тадқиқотда рақамли трансформация, инновацион экотизимлар ва давлат-хусусий шериклик истеъмол товарлари соҳасида рақобатдош устунликларни шакллантириш учун стратегик дастак сифатида муҳимлиги таъкидланган.
Мақолада дунё мамлакатларининг аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш жараёни ва ундаги ҳолатларни ташкил этиш усуллари ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек ушбу жараённи ташкил этишда татбиқ этилаётган технологиялар ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва унга олиб келадиган сабабчи элементлари ҳақида фикрлар билдирилиб амалиётга татбиқ этиш натижалари, шу соҳада иш олиб бораётган олимларнинг ишлар ҳақида маълумотлар берилган.
Мақолада минтақада савдо тармоғида бандлар сони ва чакана савдо товар айланмаси ўртасидаги корреляцион боғлиқлиги, Минтақада савдо корхоналарининг сонининг ўзгариш тенденцияси нафақат чакана савдо товар айланмаси, Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти динамикасининг нисбийлик кўрсаткичи ҳамда савдо тармоғининг нисбийлик даражаларини таққослаш минтақанинг умумий ва хусусий иқтисодий салоҳиятини баҳолаш кўрсатилган.