Мақолада инсон капитали моҳияти турли ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, мулкий, шахсий, тақсимлаш, институтционал, ижтимоий, такрор ишлаб чиқариш ёндашувларидан фойдаланиб унинг мазмуни ва унда таълимнинг ўрни очиб берилган.
Мақолада тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали ҳажми ва сифатини ошириш, маҳсулотлар таннархини инновацион ёндашувларга кўра камайтириш, амалга оширилаётган тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш харажатларини ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни замонавий технологияларга кўра оқилона ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш баён этилган.
Мақолада венчур капиталининг такрор ишлаб чиқариш жараёнида доиравий айланиши, унда капиталнинг иқтисодий субъектларининг харакати, доиравий айланиш жараёнида капитал шаклларининг ўзгариши ва унинг хусусиятлари очиб берилган.
Ушбу мақолада овқатланиш сохасида йирик овқатланиш корхоналарининг кўпайиши ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилган. Айнан овқатланиш соҳасида ҳам йирик ишлаб чиқариш корхоналари пайдо бўлаётганлиги янги иш ўринлари билан бир қаторда янги хизмат турларини пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Бундай йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти чет мамлакатларда жуда ривожланган бўлиб, мақолада ушбу йирик овқатланиш корхоналарини ўрганиш мамлакатимизда ушбу соҳадаги йирик корхоналар фаолиятини қай даражада эканлигини англашимизга асос бўлиб хизмат қилади.
Мақолада тикув-трикотаж ишлаб чиқаришнинг ажралиб турадиган хусусиятларини инобатга олган ҳолда жараёнли ёндашув асосида ушбу корхоналар ходимлари компетенциясини ривожлантириш масалалари ўрганилган.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва инклюзив ривожланишида тутган стратегик ўрни таҳлил этилади. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ишлаб чиқариш, технологик янгиланиш, экспорт салоҳияти ва меҳнат бозорига таъсири илмий ва амалий жиҳатдан баҳоланган. Шунингдек, халқаро тажриба ва миллий ислоҳотлар асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал таклифлар илгари сурилади.
Фаолият юритаётган тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита ҳамда билвосита иштирок этувчи ҳамда фаолиятнинг асосий ташкил этувчи омилларидан ҳисобланган ресурсларга боғлиқдир. Мазкур мақола корхонада иқтисодий барқарорликни таъминловчи иқтисодий ресурсларнинг таркибий тузилмасини тадқиқ этишга қаратилган бўлиб, ҳар бир ресурснинг иқтисодий жараёнларга нисбатан таъсир доираси ёритилган.