Мақолада минтақавий ривожланишнинг назарий асослари ва эволюцияси таҳлил қилинган. Конвергенция ва дивергенция назариялари, ядро–периферия модели, эндоген ўсиш ҳамда инновация ва кластерлашув концепциялари кўриб чиқилган. Шунингдек, молиявий механизмлар ва давлат молиясининг ҳудудий ривожланишдаги ўрни очиб берилган.
Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб уларнинг корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган. Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш, инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.
Мақолада минтақавий саноат ишлаб чиқаришида ихтисослаштириш жараёнларининг илмий асослари ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Агломерация самаралари, кластер назариясива иқтисодий мураккаблик концепциялари назарий пойдевор сифатида ўрганилган. Smart Specialisation Strategy (S3) сиёсатининг халқаро тажрибалари таҳлил қилиниб, Ўзбекистон шароитида самарали қўлланиш йўллари бўйича таклифлар берилган. Ихтисослашувнинг иқтисодий ўсиш, инновация жараёнлари ва рақобатбардошликка таъсири, шунингдек, монотармоқлилик хавфини камайтириш механизмлари ёритилган.
Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.
Mazkur maqolada innovatsiyani strategik boshqarishning nazariy asoslari, konseptual yondashuvlari hamda uning zamonaviy iqtisodiy tizimdagi o‘rni tahlil etilgan. Innovatsiya tushunchasining mohiyati, mazmuni va unga doir ilmiy yondashuvlar tizimlashtirilib, “innovatsiya”ni jarayon, natija, tizim, vosita va o‘zgarish sifatida talqin etuvchi ilmiy qarashlar solishtirilgan. Shuningdek, innovatsiyalarni tadbirkorlik subyektlarida strategik boshqarishning o‘ziga xos jihatlari, innovatsion salohiyatni shakllantirishda muhim omillar va me’yoriy-huquqiy asoslar o‘rganilgan. Maqolada xorijiy va mahalliy olimlarning (Komarov, Komkov, Asimova, Glazyev, OECD/Eurostat va boshqalar) qarashlari tahlil qilinib, innovatsiyalarni boshqarishda tizimli va evolyutsion yondashuvlarning ahamiyati asoslab berilgan
Мақолада венчур капиталининг такрор ишлаб чиқариш жараёнида доиравий айланиши, унда капиталнинг иқтисодий субъектларининг харакати, доиравий айланиш жараёнида капитал шаклларининг ўзгариши ва унинг хусусиятлари очиб берилган.
Ушбу мақолада миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамиз иқтисодиётига инновацияларни, хусусан, чет эл инновацияларини кенгроқ жалб этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашга муҳим ҳисса қўшади. Бу эса, миллий иқтисодиётда амалга оширилаётган инновация лойиҳалари самарадорлигини баҳолашга бўлган эътиборни янада кучайтириши билан долзарб аҳамият касб этилиши ёритилган.
Мақолада Ўзбекистонда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва механизмлар таҳлил қилинади. Давлат стратегиялари, инновацион технопарклар, молиявий ёрдамлар ва халқаро ҳамкорлик орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш тартиблари ўрганилади. Шу билан бирга, Ғарбий Европа мамлакатларидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича муваффақиятли тажрибалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун уларнинг аҳамияти ва татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Шундай қилиб, мамлакатда инновацияларни ривожлантириш учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар Ўзбекист
Ушбу илмий мақолада давлат, бизнес, нотижорат ташкилотлар ва таълим муассасаларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминловчи давлат-хусусий шериклиги механизмларини қўллаш асосида Ўзбекистон олий таълим соҳасини жаҳонда юз бераётган модернизация жараёнларига мос равишда трансформациялаш қилиш учун амалга ошириш зарур бўлган долзарб масалалар баён этилган.
Мақолада венчур капиталининг моҳияти ва мазмуни, унинг назарий асослари хамда Ғарб, Россия ва Ўзбекистон олимларининг венчур капитали назариясини ривожланишига қўшган хиссаси очиб берилган.
Ушбу мақолада ҳудудларда соғломлаштириш туризми соҳасини жадал ривожлантириш учун ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун туристик мажмуалар фаолиятини шакллантиришнинг инновацион омиллари атрофлича ўрганиб чиқилган.
Мазкур ишда ижодий иқтисодиёт (creative economy)нинг замонавий иқтисодий-ижтимоий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Унда ижодий соҳаларнинг – санъат, дизайн, реклама, ахборот технологиялари каби фаолият турларининг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти асосланади. Муаллиф томонидан Ўзбекистон шароитига мос келувчи инновацион стратегик ёндашувлар илгари сурилган. Жумладан, ижодий кластерлар ва хаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, рақамли платформалар ва стартап экотизимларини қўллаб-қувватлаш, креатив соҳалар учун махсус таълим дастурларини жорий қилиш каби чора-тадбирлар тавсия этилган.
Мазкур мақоладатоморқа хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш бўйича муаммолар ва ечимлар акс этган. Кейинги йилларда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш энг долзарб муаммо сифатида тилга олинмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида президентимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини бартараф этишда томорқа хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги иқтисодий таҳлил этилиши, муаммолар ўрганилиши ва қўллаб-қувватлаш бўйича илмий асос яратилилиши давр талаби ҳисобланади.
Ўзбекистонда молия бозорини модернизация қилиш жараёнида қимматли қоғозлар бозорини самарали ташкил этиш ва унинг таркибий қисмлари бўлган бирламчи ва иккиламчи бозорлар фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бирламчи қимматли қоғозлар бозори орқали корхоналарнинг капитал жалб этиш имкониятлари кенгайса, иккиламчи бозорда ликвидлик, шаффофлик ва инвесторлар ишончини таъминлаш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига замин яратилади. Тадқиқотда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни самарали ташкил этиш истиқболлари, институционал ислоҳотлар, рақамли технологияларни жорий этиш ва халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган
Ushbu maqola innovatsion faoliyatga investitsiyalarni jalb etishning ahamiyati va ilmiy-nazariy, huquqiy asoslarini tahlil qilishga bag‘ishlangan. Investitsiyalar ilmiy g‘oyalarni yangi mahsulot va texnologiyalarga aylantirishning muhim sharti sifatida ko‘rib chiqiladi. Investitsiya va innovatsiyalar o‘rtasidagi o‘zaro bog‘liqlikka oid ilmiy-nazariy yondashuvlar (Shumpeter, Druker, milliy innovatsion tizimlar konsepsiyasi, o‘sishning endogen modellari) yoritib berilgan. Huquqiy jihatdan O‘zbekiston Respublikasining qonunchilik asoslari, jumladan, “Investitsiyalar va investitsiya faoliyati to‘g‘risida”gi (2019), “Innovatsion faoliyat to‘g‘risida”gi (2020) Qonunlar hamda 2022-2026-yillarga mo‘ljallangan Innovatsion rivojlanish strategiyasi o‘rganilgan. Venchur moliyalashtirish mexanizmlari, startaplar uchun tartibga soluvchi sinov maydonchalar, shuningdek, xorijiy tajriba ko‘rib chiqilgan. Barqaror innovatsion o‘sishni ta’minlash uchun davlat ko‘magi, xususiy kapital va huquqiy kafolatlarni uyg‘unlashtiradigan kompleks yondashuvning zarurligi ta’kidlangan
Минтақавий истеъмол товарлари бозорларида самарали рақобат муҳитини шакллантириш барқарор иқтисодий ўсиш, истеъмолчилар фаровонлиги ва инновацияларга асосланган ривожланишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иқтисодий модернизация ва бозорни эркинлаштиришнинг минтақавий истеъмол товарлари бозорларининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи асослар, таркибий ўзгарувчи омиллар ва стратегик механизмлар бўйича баҳс юритади. Танланган ҳудудларда қиёсий таҳлил, эконометрик моделлаштириш ва амалий тадқиқотлар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот бозор концентрацияси коэффициентлари, кириш тўсиқлари, институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари ва рақобатнинг интенсивлигини белгиловчи истеъмолчилар талаби динамикаси каби асосий омилларни аниқлайди. Эмпирик натижалар, диверсификацияланган ишлаб чиқариш тузилмалари, кичик ва ўрта тадбиркорлик (КЎБ) фаоллигининг юқори даражаси ва мустаҳкам институционал тартибга солишга эга бўлган ҳудудлар бозор самарадорлиги ва истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси юқорироқ эканлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тадқиқотда рақамли трансформация, инновацион экотизимлар ва давлат-хусусий шериклик истеъмол товарлари соҳасида рақобатдош устунликларни шакллантириш учун стратегик дастак сифатида муҳимлиги таъкидланган.
Maqolada innovatsion klasterlarni rivojlantirishning asosiy yo‘nalishlari, ularning iqtisodiy taraqqiyotdagi o‘rni hamda innovatsion ekotizim samaradorligini oshirish omillari tahlil qilinadi. Ilm-fan, ta’lim va ishlab chiqarish o‘rtasidagi hamkorlikni kuchaytirish, yuqori texnologiyali tarmoqlarda klaster modellarini takomillashtirish bo‘yicha ustuvor vazifalar yoritiladi.
Мақолада замонавий иқтисодиёт шароитида давлатнинг инновацион фаолиятни молиялаштиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инновацияларнинг иқтисодий ўсиш, миллий рақобатбардошлик ва технологик тараққиётни таъминлашдаги таъсири кенг ёритилган. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон иқтисодиётида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада кичик хизмат кўрсатиш корхоналар ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлигини ошириш ишлаб чиқаришнинг чекланган омилларидан оқилона фойдаланиш йўли билан олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ҳамда унинг ички ва ташқи хатти-ҳаракатни белгилаб берувчи корхона фаолияти ва ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича ўзаро келишилган қарорлар, инновацион ривожланиш ва ҳаракатлар йиғиндиси ёритилган. Калит сўзлар: кичик хизмат кўрсатиш корхоналари,
Мақолада анъанавий, инновацион ва креатив иқтисодий муносабатларнинг моҳияти ва амал қилиш механизмлари қиёсий таҳлил қилинган. Креатив иқтисодиётнинг ижодий фикр, интеллектуал мулк ва рақамли платформаларга таянадиган қиймат яратиш модели ёритилган. Инновацион иқтисодиётда технология ва илмий янгиликлар устуворлиги асосланган. Анъанавий иқтисодиётнинг моддий ресурсларга таянган тартиблари кўрсатилган. Таҳлил натижасида ушбу уч иқтисодий моделни ўзаро уйғун ривожлантириш миллий иқтисодиёт самарадорлигини ошириши қайд этилган