Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари активлари ҳажмини оширишнинг муаммолари ҳамда уни бартараф этиш орқали миллий иқтисодиётимизда тижорат банкларининг фаолиятини жадаллаштириш йўллари юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилган. Хусусан, молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда банк активлари ҳажмини оширишнинг истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида кўп йиллардан буён солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ривожлантириш сарҳисоби, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада суғурта соҳасининг ривожланишида манфаатдор томонларнинг таъсир қилиш воситалари, уларнинг манфаатлари, компания барқарорлигининг ички ва ташқи омилларга таъсири, ҳамда ўзгаришларга жавоб бериш қобилияти, манфаатдор томонларнинг умумий тизими ва уларнинг қизиқиш соҳалари ҳамда улар билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида Давлат улушига эга бўлган йирик солиқ тўловчилар маъмурчилигида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Минтақавий истеъмол товарлари бозорларида самарали рақобат муҳитини шакллантириш барқарор иқтисодий ўсиш, истеъмолчилар фаровонлиги ва инновацияларга асосланган ривожланишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иқтисодий модернизация ва бозорни эркинлаштиришнинг минтақавий истеъмол товарлари бозорларининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи асослар, таркибий ўзгарувчи омиллар ва стратегик механизмлар бўйича баҳс юритади. Танланган ҳудудларда қиёсий таҳлил, эконометрик моделлаштириш ва амалий тадқиқотлар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот бозор концентрацияси коэффициентлари, кириш тўсиқлари, институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари ва рақобатнинг интенсивлигини белгиловчи истеъмолчилар талаби динамикаси каби асосий омилларни аниқлайди. Эмпирик натижалар, диверсификацияланган ишлаб чиқариш тузилмалари, кичик ва ўрта тадбиркорлик (КЎБ) фаоллигининг юқори даражаси ва мустаҳкам институционал тартибга солишга эга бўлган ҳудудлар бозор самарадорлиги ва истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси юқорироқ эканлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тадқиқотда рақамли трансформация, инновацион экотизимлар ва давлат-хусусий шериклик истеъмол товарлари соҳасида рақобатдош устунликларни шакллантириш учун стратегик дастак сифатида муҳимлиги таъкидланган.
Маҳаллий маданият ва рақамли иқтисодиёт бир вақтда ривожланаётган шарт-шароитда касбий тест синови воситаларини электрон тижорат платформаси мантиғи билан уйғунлаштириш касб танлашга кўмаклашиш ва «инсон – иш ўрни» мослигини таъминлаш хизматларини яхшилашнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Ушбу мақолада дизайнга асосланган илмий тадқиқот (design science research) ёндашуви қўлланилади ва тадқиқот объекти сифатида WeChat мини-дастурига асосланган интеллектуал касбий таҳлил электрон тижорат платформаси танланган. Муаллиф талаб сценарийларидан бошланиб, тизим архитектурасига ва прототипни синовдан ўтказиш босқичигача уч бўғинли амалий чизмани таклиф этади. Аввало, интервью ва майдон тадқиқотларига таянилган ҳолда платформадан фойдаланиш эҳтиёжлари учта намоён бўлган сценарийга ўқиш траекториясини режалаштириш, касбни ўзгартириш ва муассаса лойиҳаларига гуруҳланади ва ҳар бирига мос тест маҳсулотлари ҳамда сервис пакетлари ишлаб чиқилади. Кейин, «таҳлил тизими + буюртма тизими + канал тизими» тамойили асосида онлайн тест, автоматик ҳисобот яратиш, QR-код орқали фаоллаштириш, ташкилотлар учун орқа офис ва асосий канал аналитикасини бирлаштирган минимал, лекин тўлиқ прототип яратилади. Учинчи босқичда икки ўқув муассасаси ва бир касбий таълим ташкилоти иштирокида ўтказилган кичик пилот лойиҳалар (ҳар бири 80 иштирокчидан кам) маълумотлари асосида фаоллаштириш, якунига етказиш, тўланган конверсия каби асосий кўрсаткичлар ва қарор аниқлиги бўйича ўз-ўзини баҳолаш ҳисоблаб чиқилади ва платформадан фойдаланишнинг оддий, лекин ҳаётий мисоллари қисқача ёритилади. Натижалар платформанинг техник жиҳатдан амалга оширилиши, фойдаланувчи ўзини англашини чуқурлаштириш, хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва канал конверсиясини оширишдаги амалиётдаги қийматини кўрсатади, шу билан бирга ҳисобот тили, фойдаланувчи саёҳати ва иштирокчилар рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш зарур бўлган йўналишларни очиб беради.
Ушбу мақолада мамлакат иқтисодини ривожлантиришда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари ва рақамлаштиришнинг аҳамияти, афзалликлари ва ютуқлари борасидаги муаммолари ва ҳал этиш йўллари баён этилган. Божхона тарихи ва божхона соҳасига оид хорижий олимларнинг илмий-назарий ва амалий қарашлари таҳлил қилинган. Хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган
Мақолада Ўзбекистонда фаолият юритаётган иқтисодий ночор корхоналар муаммолари, уларнинг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини тиклаш масалалари комплекс ёндашув асосида ёритилган. Тадқиқот давомида корхоналарнинг молиявий аҳволини баҳолашда халқаро тажрибалар (ЕИ, АҚШ, Жанубий Корея) ва маҳаллий ёндашувлар солиштирилиб, миллий тизимда мавжуд камчиликлар аниқланади. Шунингдек, мақолада давлат дастурлари орқали имтиёзли молиялаштиришдан фойдаланаётган корхоналар таҳлили келтирилиб, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва инновацион тармоқларда ажратилган маблағлар миқдори ва мақсадлари кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, молиявий ҳолатни баҳолашда қўлланилаётган асосий механизмлар – тўловга қобилиятни таҳлил қилиш, қарздорлик коеффициенти, санаация режаси, муҳандислик-иқтисодий экспертиза ва иқтисодий судлар қарорлари – уларнинг афзалликлари ва камчиликлари билан бирга таҳлил қилинади. Бу услубларнинг такомиллашуви рақамли платформалар, автоматлаштириш, халқаро баҳолаш стандартларини жорий этиш заруратини юзага чиқаради.