Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда монетар сиёсатнинг пул-кредит воситалари ва усуллари, тактик ва стратегик вазифалари, молиявий секторлар мутаносиблигини таъминлаш ва унда давлат монетар сиёсатининг ролини янада кучайтириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги босқичида долзарб вазифалар бўйича таклифлар берилган.
Мақолада Ўзбекистон миллий маҳсулотларини электрон тижорат орқали экспорт қилиш муаммолари алоҳида таҳлил этилган, соҳанинг мазмун-моҳияти, ривожланиш истиқболлари, ҳуқуқий асослари, электрон тижорат хизматлар соҳаси сафатида иқтисодиётимиздаги ўрни ва Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш соҳасидаги муаммолар ва унинг ечими борасидаги таклифлар келтирилган.
Мақолада корхоналарда амалга ошириладиган капитал инвестицияларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг ҳисобини юритишнинг амалий муаммолари, рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари очиб берилган.
Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.
Мақолада венчур капиталининг такрор ишлаб чиқариш жараёнида доиравий айланиши, унда капиталнинг иқтисодий субъектларининг харакати, доиравий айланиш жараёнида капитал шаклларининг ўзгариши ва унинг хусусиятлари очиб берилган.
Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати, халқаро инвестицияларни жалб қилиш тизими, улар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтисодиётга ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестицияларнинг статистик таҳлили ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.
Мазкур мақолада тўқимачилик саноатида логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш бўйича хорижий тажрибалар таҳлил қилинган. 1980-йиллардан бошлаб, “Аниқ вақтида” (just in time) консепсияси ва АPS (Advanced Planning and Scheduling) тизимлари логистика жараёнларининг самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлгани кўрсатилган. Supply Chain Management (SCМ) ёндашуви стратегик самарадорликка эришишда логистик жараёнларни ягона тизим сифатида бошқаришни таклиф қилади. Мақолада Хитойнинг логистика соҳасидаги тадқиқотлари ва бу борадаги ўзига хос ёндашувлари, шунингдек, халқаро стандартларга мослашуви муҳокама қилинган. Хусусан, ресурсларни бошқариш, етказиб берувчилар билан ҳамкорлик, ва иқтисодий фойда яратиш имкониятлари бўйича амалий тажрибалар тақдим этилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши динамикаси ҳамда миллий иқтисодиёт тармоқлари таҳлил этилиши асосида иқтисодий ўсишни жадаллаштирувчи ҳам унга тўсқинлик қилувчи секинлаштирувчи омиллар ажратиб олинган. Шунингдек, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида банк хизматлари оммабоплигини оширишнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ этилган. Мамлакатда молиявий оммабопликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар, рақамли банк хизматлари, финтех технологиялари, очиқ банкинг (Open Banking), сунъий интеллект технологиялари ҳамда ислом молияси элементларининг банк тизимига жорий этилиши таҳлил қилинган. 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда халқаро молиявий ташкилотларининг статистик маълумотлари асосида молиявий оммабоплик даражасини янада оширишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди
Ушбу мақолада рақамли маркетинг стратегиясининг хусусиятлари, рақамли маркетинг технологияларига бағишланган бўлиб, рақамли маркетинг стратегияларининг назарий асослари ва улардан кийим-кечак, тикув-трикотаж, тўқимачилик корхоналарида фойдаланиш ҳолатига эътибор қаратилади. Шу билан бирга, кийим-кечак, тикув-трикотаж ва тўқимачилик корхоналари фаолиятида зарур бўлган рақамли маркетинг стратегиясининг асосий элементларини ва улардан мода соҳасида фойдаланиш ҳамда корхоналар ва мода саноатининг кейинги ривожланиш жараёнлари учун зарур бўлган элементларига эътибор қаратилади
Ушбу мақолада иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хизматлар соҳасида аҳоли бандлиги муаммосининг камбағалликни қисқартиришга таъсири ўрганилган. Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Мақолада электрон пул эволюцияси ва финтех экотизимининг ривожланиши банклар интеграцияси нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Тадқиқотда рақамли тўлов тизимлари ва молиявий инклюзиянинг аҳамияти, хавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари ёритилган. UzCard, Humo, Payme, Click платформаларининг аҳоли ва бизнес учун яратган қулайликлари таҳлил этилган. Методологик асос сифатида қиёсий таҳлил ва амалиёт мисоллари қўлланилган. Натижада блокчейн ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, инновацион бизнес моделлар ва стратегик трансформация йўналишлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари амалиётида асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобга олиш, дастлабки тан олишда ва ундан кейинги қайта баҳолаш, ҳаққоний қийматини аниқлаш, қадрсизланишини текшириш ҳамда уларга доир ахборотларни молиявий ҳисоботда тўғри ва ишончли акс эттириш масалаларига оид муаммолар кўзга ташланмоқда. Ушбу мақолада, биз асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисобининг амалдаги ҳолати ва уни такомиллаштириш масаласига батафсил тўхталиб, уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтдик
Ушбу мақолада бошқарувнинг турли даражаларида аудиторлик хизматлари самарадорлиги кўрсаткичлари тизимини шакллантиришнинг назарий ва услубий масалалари тадқиқ этилган. Аудиторлик хизматлари самарадорлигини бошқарувнинг турли даражаларида - макродаража, мезодаража, микродаража ва аниқ аудиторлик топшириғи даражасида баҳолашга қаратилган кўрсаткичлар тизими таклиф этилган
Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга
Мақолада ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги корхоналарда ESG-мажбуриятлар (экологик, ижтимоий, корпоратив бошқарув) ҳисобини МҲХС S1 «Барқарорлик билан боғлиқ ахборотни ошкор қилиш умумий талаблари» ва МҲХС S2 «Иқлим билан боғлиқ ошкор қилишлар» стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан АКТ соҳасига хос 4 ESG-мажбурият тоифаси ҳамда ESG-ҳисоботнинг 6 таркибий қисмини аниқлаштирилган намунавий шакли ишлаб чиқилган. «Ўзбектелеком» АК мисолида апробация ўтказилган
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида аудит тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг институционал ва ташкилий асослари ҳамда самарадорлигини ошириш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, давлат молиявий назоратини кучайтириш, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш, давлат активларини бошқаришда шаффофлик ва ҳисобдорликни юксалтиришда аудитнинг аҳамияти назарий жиҳатдан асослаб берилган
Мақолада солиқ тизимининг самарадорлигини баҳолаш методологияси, солиқ юкининг иқтисодий ўсишга таъсири ва солиқ имтиёзларининг фискал самараси каби долзарб масалалар чуқур таҳлил қилинади. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдан буён амалга ошираётган кенг қамровли солиқ ислоҳоти махсус эътибор билан кўриб чиқилиб, мамлакатнинг OECD давлатлари ва ривожланаётган иқтисодиётлар билан солиқ юкини таққослаш асосида баъзи стратегик тавсиялар берилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бюджет даромадларини барқарорлаштиришга ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда, бироқ солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ тўлашнинг қулайлиги масаласида ҳали ечимини кутаётган муаммолар мавжуд
Мазкур илмий мақолада давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий асослари тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида давлат молиясини бошқариш тизимида бюджет назоратининг ўрни, унинг замонавий ёндашувлари ва халқаро тажрибалар таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон шароитида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари бюджет назоратини такомиллаштиришда рискка асосланган ёндашув, рақамли технологиялар, big data таҳлиллари ва жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш зарурлигини кўрсатади. Мақола натижалари давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш ва бюджет интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади
Мақолада Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда ташқи қарз маблағларидан фойдаланишнинг иқтисодий аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда ташқи қарз ресурсларининг энергетика, транспорт, коммунал хизматлар ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришдаги роли ўрганилди. Шунингдек, инфратузилма инвестицияларининг иқтисодий ўсишга мультипликатив таъсири, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги институционал муаммолар ва ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда инвестицияларни баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва ташқи қарз портфелини самарали бошқариш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Мазкур ёндашувлар ташқи қарз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мамлакат инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади
Мазкур мақолада минтақавий ривожланиш жараёнларида молиявий воситаларнинг назарий моҳияти, уларнинг иқтисодий тизимдаги ўрни ҳамда самарадорлигини баҳолаш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқотда молиявий воситаларнинг таснифи, уларнинг иқтисодий мактаблар билан боғлиқ назарий асослари ва ҳудудий иқтисодий ривожланишга таъсир механизми ўрганилган. Шунингдек, молиявий воситалар самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган фискал, инвестицион, институционал, ижтимоий ва инновацион мезонлар илмий жиҳатдан асосланган
Мазкур мақолада тижорат банклари фаолиятида капитал етарлилиги ва молиявий барқарорликнинг молия бозоридаги рақобатбардошликка таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқотда банк тизимида капитал етарлилиги коэффициентлари, рискларни бошқариш механизмлари ва банклар молиявий барқарорлигини таъминлашнинг институционал асослари ўрганилди. Халқаро молиявий стандартлар, жумладан Basel III талаблари асосида банк капитали ва рақобатбардошлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш рақобат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигини кўрсатди