Мазкур мақолада тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш учун хориж тажрибасини таҳлилий ўрганиш, уни миллий шароитга татбиқ қилиш имкониятлари, ҳамда амалдаги статистик маълумотларга таянган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Мазкур мақолада маҳсулот(иш, хизмат) сотиш ҳажмининг таҳлили ва унинг асосий йўналишлари талқин этилган. Шунингдек, мақолада турли илмий манбаларда сотиш ҳажми таҳлили бўйича маҳаллий ва халқаро иқтисодчи олимларнинг ёндошувлари келтирилган. Тадқиқот натижасида маҳсулот сотиш ҳажмини таҳлил қилиш бўйича муаллиф методикаси келтирилган, уни ошириш имкониятлари баён этилган.
Мақоладаэлектрон тижоратни амалга оширишнинг замонавий шакли бўлган маркетплейслар таҳлили, уларнинг савдо ошишидаги роли, уларнинг ижобий ва салбий томонлари, уларнинг онлайн дўконлардан фарқлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида таҳлил олиб борилган.
Мақола венчур инвесторлар ва стартапларни турли рисклардан ҳимоя қилишнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётган венчур капитални суғурталаш бозори таҳлилига бағишланган. Венчур капиталининг ривожланиши ва стартаплар сонининг кўпайиши билан ноаниқлик ва бизнесдаги мумкин бўлган муваффақиятсизликлардан келиб чиқадиган молиявий йўқотишларни минималлаштиришга қаратилган суғурта маҳсулотларига эҳтиёж ортиб бормоқда. Мақолада, шунингдек, венчур капитали учун рискларни бошқариш стратегияларининг муҳимлиги ва стартапларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш учун суғурта механизмлари зарурлиги таъкидланган.
Ушбу мақоланинг мақсади, мамлакат ва жамият ўз инфратузилмаси ва урбанизация жараёнларини яхшилаш учун амалга ошираётган "миллий" реновация дастурларини танқидий таҳлил қилишдир. Мақолада реновациянинг миллий даражадаги маъноси, унинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик таъсирлари кўриб чиқилади. Танқидий тизимли таҳлилда ушбу жараённинг турли ҳудудлари, республика учун энг самарали ва барқарор усулларини танлаш, уларнинг ўзаро тажрибасини таҳлил қилиш, ҳамда "миллий" реновациянинг ноаниқликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш муҳимдир. Шу билан бирга, мақолада реновация жараёнида иштирок этган давлат органлари, хусусий сектор, маҳаллий аҳолининг ролини баҳолаш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг аҳамиятига оид ўрганишлар келтирилади. Танқидий тизимли ёндашув орқали, тадқиқотда шу каби дастурларнинг аниқ ва таъсирчан тартибда амалга оширилишини таъминлаш учун муҳим таклиф ва тавсияларни келтиришга ҳаракат қилинади.
Ўзбекистонда кадастp қийматига асосланган кўчмас мулкни солиққа тоpтишнинг ўзига хос хусусиятлаpини янада чуқуppоқ ўpганишни талаб қилади. Мақолада pивожланган давлатлаpда кўчмас мулк солиғини ундиpиш тажpибалаpи, унинг солиқ тизимидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Pивожланган давлатлаpда амал қилаётган кўчмас мулк солиғининг концептуал асослаpини чуқуp ўpганиш ва улаpни мамлакатимиз солиқ тизимида самаpали қўллаш юзасидан амалий тавсиялаp ишлаб чиқиш заpуpлиги асосланди, шунингдек, кўчмас мулкни солиққа тоpтишда замонавий солиқ тизимлаpида асос қилиб олинган умумий қоидалаp ва мамлакатимизда кўчмас мулкка солиқ солиш билан боғлиқ муаммолаp ўpганилган.
Ушбу мақолада туризм инфратузилмасининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири унинг мазмуни, моҳияти ва алоҳида кўрсаткичлари билан бирга кўриб чиқилади. Қиёсий таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда мақола Ўзбекистон туризм инфратузилмасини Жанубий Корея каби ривожланган давлат билан таққослаб баҳоланган. Ушбу мақола орқали, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини янгилаш, рақамли инновацияларни жорий этиш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бугунги кун тартибидаги масаладир.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига кўрсатаётган таъсири таҳлил этилган. Инвестиция фаоллигининг ҳажмий ўсиши, унинг асосий капитал шаклланишидаги улуши, ҳудудий ва тармоқлараро тақсимоти чуқур ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал ва стратегик таклифлар ишлаб чиқилган.
Maqolada tijorat banklarining kredit portfelini samarali boshqarish, shuningdek tijorat banklarining kredit portfelini boshqarishni takomillashtirish bilan bogʻliq asosiy yo‘nalishlar bilan bogʻliq muammolar koʻrib chiqiladi va ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqiladi. Yuqoridagi muammolarni hal qilish uchun, bizning fikrimizcha, quyidagi choralarni koʻrish maqsadga muvofiqdir: rejalashtirish, oqilona boshqarish, shuningdek kredit portfellari va kredit investitsiyalaridan foydalanish tijorat banklarining raqobatbardoshligini oshirishga va kredit xavfini kamaytirishga yordam beradi.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни камбағалликдан чиқаришда ипотека кредитларидан фойдаланиш, мамлакатда тижорат банклари томонидан уй-жой қурилишида ипотека кредитини беришнинг замонавий ҳолати таҳлил қилинган ва уни янада такомиллаштириш бўйича айрим тавсиялар берилган.
Мақолада чет эл инвестициясини минтақавий даражада жалб қилиш учун ҳуқуқий-ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Инвестицияларнинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирига оид тадқиқотлари таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.
Мақола Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромад солиғи мисолида тўғри солиқларнинг аҳамиятини оширишга бағишланган бўлиб, тадқиқот доирасида олимларнинг фикрлари келтирилган. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича прогрессив солиқ ставкасини Ўзбекистонда қўллашнинг зарурияти мавжудлиги ва унинг ўзига хос модели таклиф қилинган
Мақолада суғурта соҳасининг ривожланишида манфаатдор томонларнинг таъсир қилиш воситалари, уларнинг манфаатлари, компания барқарорлигининг ички ва ташқи омилларга таъсири, ҳамда ўзгаришларга жавоб бериш қобилияти, манфаатдор томонларнинг умумий тизими ва уларнинг қизиқиш соҳалари ҳамда улар билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада ҳудудларда соғломлаштириш туризми соҳасини жадал ривожлантириш учун ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун туристик мажмуалар фаолиятини шакллантиришнинг инновацион омиллари атрофлича ўрганиб чиқилган.
Мақолада солиқ маъмуриятчилигининг рақамлаштирилган моделини жорий этиш эҳтиёжлари, бу жараёнда эришилиши кутилаётган натижалар, шунингдек, янги моделни жорий этишда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида сўз юритилади.
Мақолада ТИФ Миллий банки мисолида банкнинг молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ҳамда натижаларни шаклланишининг молиявий сабаблари ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, каби кўрсаткичларнинг 7 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир. Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада масофавий аудитни ташкил этишда молиявий мониторингдан фойдаланиш масалалари ёритилган. Аудитда молиявий мониторингдан фойдаланиш бўйича илмий ишлар ва меъёрий ҳужжатлар таҳлил этилиб, хулоса ва таклифлар берилган.
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида инновaцион фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий, молиявий ва технологик асослари таҳлил қилинади. Инновациялар иқтисодиётни модернизациялаш, рақобатбардошликни ошириш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Тадқиқотда инновaцион лойиҳаларни молиялаштириш, бошқариш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилади. Натижалар Ўзбекистоннинг глобал инновaцион индексда позициясини мустаҳкамлаш ва акциядорлик жамиятларининг инновaцион салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Maqolada ta’lim bozori asosiy ishtirokchilari: universitetlar, ish beruvchilar va talabalar bir-biriga o‘zaro ta’sir qiladigan ekotizim sifatida ko‘rib chiqiladi. Muallif ushbu subyektlarning har birining ta’lim bozorida iste’molchilarning xatti-harakatlarini shakllantirishdagi rolini tahlil qilib, ularning manfaatlarining o‘zaro bog‘liqligi, o‘zaro ta’sir dinamikasi va texnologik o‘zgarishlar hamda raqamlashtirish kabi tashqi omillarning ta’siriga alohida e’tibor beriladi. Tadqiqot shuni ko‘rsatadiki, universitetlar nafaqat ta’lim xizmatlarini ko‘rsatuvchi provayderlar, balki mehnat bozori tomonidan talab qilinadigan vakolatlarni yaratishda muhim bo‘g‘in hisoblanadi.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида кўп йиллардан буён солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ривожлантириш сарҳисоби, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекциясида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.