Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда хуфиёна иқтисодиётни улушини камайтиришда молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ идоралари томонидан солиқ маъмурчилиги инструментларидан фойдаланиш орқали яширин иқтисодиётга ёрдам берадиган шароитларни ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини ўз вақтида ошкор қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, солиқ маъмурчилигининг самарасиз усуллари билан боғлиқ харажатларни камайтириш, айрим функцияларни марказлаштириш орқали солиқ органлари тузилмасини янада оптималлаштириш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида соҳавий тадқиқотлар ўтказиш ва қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада миллий иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилигининг аҳамияти таҳлил қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг назарий асослари, унинг вазифалари ва асосий функциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Солиқ тизимининг эволюцияси, замонавий тенденциялар, жумладан, рақамлаштириш ва глобаллашув жараёнлари доирасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада халқаро тажрибалар асосида миллий солиқ тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этишни ошириш учун инновацион ёндашувлар ҳамда стратегик чора-тадбирлар муҳокама қилинган
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатида билвосита солиқларнинг ўрни асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида солиқ тушумларида бевосита, билвосита, ресурс тўловлари ва мулк солиқларининг улушларини оптималлаштириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.
Mazkur ishda xorijiy investitsiyalarning iqtisodiy mohiyati va ularning mamlakat iqtisodiyotiga ko‘rsatadigan ta’siri o‘rganiladi. Xorijiy investitsiyalar – bu xorijiy investorlar tomonidan boshqa mamlakat iqtisodiyotiga kiritilgan kapital bo‘lib, ular yangi ishlab chiqarish quvvatlarini yaratish, texnologiyalarni olib kirish va kadrlar malakasini oshirish orqali iqtisodiy o‘sishga turtki beradi. Maqolada xorijiy investitsiyalarning asosiy turlari, ularni qabul qiluvchi mamlakat iqtisodiyotidagi funksiyalari, iqtisodiyotga ta’sir qiluvchi omillari va foydalari ko‘rib chiqiladi.