Ҳозирги вақтда барқарор ривожланиш концепцияси тобора муҳим ва долзарб бўлиб бормоқда. Барқарор ривожланиш концепциясининг моҳияти, хусусиятлари ва шаклланишининг зарурий шартларини чуқурроқ тушуниш учун унинг шаклланиш босқичларини ўрганиш зарур. Барқарор ривожланиш концепциясининг эволюцияси узоқ вақт давомида сайёрамиз аҳолиси ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларнинг аҳамиятини аста-секин англаб етган сари содир бўлади. Барқарор ривожланиш концепциясининг эволюцияси масаласига маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг ёндашувларини ўрганиш ва тизимлаштириш, даврийлаштиришнинг муаллифлик талқинини шакллантириш, корхоналарни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун концепциянинг аҳамиятини очиб бериш.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 2010-2024 йиллар давомидаги ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўзгариш динамикаси ҳар томонлама таҳлил этилган. Статистик маълумотларга таяниб, ҳудудий табақаланишнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденциялар аниқланди: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг вариация Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 2010-2024 йиллар давомидаги ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўзгариш динамикаси ҳар томонлама таҳлил этилган. Статистик маълумотларга таяниб, ҳудудий табақаланишнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденциялар аниқланди: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг вариация коэффициенти 42,9 фоиздан 70,7 фоизгача кўтарилиб, халқаро ташкилотлар белгилаган 50 фоизлик танқидий чегарадан ошиб кетди. Энг ривожланган ва энг кам ривожланган ҳудудлар ўртасидаги тафовут 3,0 баробардан 5,8 баробаргача кенгайди. Минтақавий қутбланиш жараёнларининг уч босқичли даври аниқланди: ривожланиш йўналишларининг мўътадил фарқланиши (2010-2016), ислоҳотлар даврида фаол қутбланишнинг бошланиши (2017-2020) ва номутаносибликларнинг кескин кучайиши (2021-2024). Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича уч гуруҳга ажратилиб, кластерлаштириш амалга оширилди: юқори ривожланган (Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти), ўртача ривожланган (саккизта вилоят) ва паст ривожланган (тўртта ҳудуд). Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўрганилган давр мобайнида бирорта ҳам минтақанинг бир кластердан бошқасига ўтиш ҳолати кузатилмаган, бу эса минтақавий номутаносибликларнинг тизимли хусусиятга эга эканлигини англатади. Тадқиқот натижалари минтақавий сиёсатга бўлган ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва республиканинг ҳудудий ривожланиши учун кенг қамровли концепция ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.