Ушбу мақолада мамлакатимиз ҳозирги босқичида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ислоҳ қилиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини ошириш, молиявий ҳисоботни ҳалқаро стандартларга уйғунлаштириш ва асосий воситаларни қадрсизланиш қийматини аниқ кўрсатиш ҳамда кенг доирадаги иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган.
Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.
Мақолада молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, хусусан унинг асосий шакли бухгалтерия балансини тузишга бўлган иқтисодчи олимларнинг ва мутахассислар томонидан берилган назарий ёндошувлар хамда уни амалий жиҳатдан тузиш услубиёти келтириб ўтилган. Шунингдек, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида бухгалтерия балансини шакллантириш, унинг моддаларини баҳолаш ва балансни тузишга қўйилган асосий қоидалар ҳамда муҳим тамойилларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мақолада ёритилган бўлиб, молиявий хатарларни камайтириш, активлардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда капитал ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, белгиланган тадбирларнинг ижросини ва мақсадли натижаларга эришиш жараёнини тизимли назорат қилиш имкониятини берувчи KPI тизимини жорий этишнинг аҳамияти таъкидланган. Таклиф этилган ёндашув корхоналарнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.