• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
OʻZBEKISTONDA SOLIQ RISKLARINI BOSHQARISHNING OʻZIGA XOS XUSUSIYATLARI VA ULARNI BARTARAF QILISH CHORA-TADBIRLARI
Feruza Jumaniyazova

O‘zbekistondagi soliq tizimi so‘nggi yillardagi islohotlar natijasida o‘zgarib borayotgan bo‘lib, ushbu jarayonda soliq qonunchiligi murakkabligi, raqamlashtirish jarayonining to‘liq yakunlanmagani va soliq to‘lovchilar iqtisodiy barqarorligiga ta’sir etuvchi moliyaviy xatarlar yuzaga kelmoqda. Ushbu maqolada O‘zbekiston Respublikasida soliq risklarini boshqarishning o‘ziga xos xususiyatlari hamda ularni bartaraf etish chora-tadbirlari o‘rganilgan. Maqolada soliq risklarini boshqarish uchun taklif qilingan usullar – qonunchilikni soddalashtirish, raqamlashtirish va soliq nazoratini kuchaytirish kabi chora-tadbirlar bayon etilgan. Shu bilan birga, soliq tizimining samaradorligini oshirishga qaratilgan konkret takliflar keltirilgan. Maqola soliq tizimi samaradorligini oshirish va mamlakat iqtisodiy barqarorligini ta’minlashga hissa qo‘shishga qaratilgan.

09/30/2024
  • PDF
111-120 75 47
СОЛИҚ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИ: АСОСИЙ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАР
Адҳам Очилов

Мақолада Ўзбекистон солиқ қонунчилигининг меъёрий-ҳуқуқий базаси ўрганилди, асосий эътибор солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ва солиқ маъмуриятчилиги органларининг ролига қаратилган. Ўзбекистон Солиқ кодекси солиққа тортишнинг асоси сифатида муҳокама қилиниб, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўрганилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, норасмий иқтисодиёт, мураккаб солиқ қонунчилиги ҳамда солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган.

09/07/2023
  • PDF
184-190 66 65
РАҚАМЛИ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИНИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИНГ СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДАГИ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
Гулчеҳра Мирзаалиева

Мазкур мақолада рақамли инфратузилмани ривожлантириш шароитида солиқ қарздорлигини ундириш механизмининг солиқ маъмуриятчилигидаги ўзига хос ҳусусиятлари ўрганилди, асосий эътибор солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ мажбуриятлари ижросини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўлашдан бўйин товлаш, солиқ қонунчилиги ва солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган. Шу билан бирга, айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
361-367 73 33
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР, ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Умид Нормурзаев

Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

05/31/2024
  • PDF
584-591 58 56
ЎЗБЕКИСТОНДА 2024 ЙИЛГИ СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИГА КИРИТИЛГАН АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР ТАҲЛИЛИ
Умид Нормурзаев

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги солиқ қонунчилик
ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини
такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари
ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш
муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида
амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси,
мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқилган

02/29/2024
  • PDF
522-531 124 84
RAQAMLI IQTISODIYOTDA SOLIQ TUSHUMLARINI SAMARALI BOSHQARISH MASALALARI
Uguloy Berdiyeva

Maqolada raqamli iqtisodiyot doirasida soliqqa tortishni optimallashtirishga qaratilgan strategiya va uslublarni tahlil qilishga bag‘ishlangan. Tez rivojlanayotgan raqamli bozor va tijorat faoliyatining yangi shakllarining paydo bo'lishi sharoitida soliqni samarali rejalashtirish davlat moliyaviy barqarorligining asosiy jihatiga aylanmoqda. Maqolada soliq qonunchiligini moslashtirish, maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilishda raqamli texnologiyalardan foydalanish mavzulari yoritilgan. Barqaror va prognoz qilinadigan davlat daromadlarini taʼminlashning asosiy omili boʻlgan raqamli tranzaksiyalar va xizmatlar boʻyicha soliqlarni samarali undirish mexanizmlarini ishlab chiqishga alohida eʼtibor qaratilgan.

11/30/2023
  • PDF
49-54 150 106
СОЛИҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЯЛАРИ
Адҳам Очилов

Мақола солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ва солиқ маъмуриятчилиги органларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, мураккаб солиқ қонунчилиги ҳамда солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган.

10/31/2023
  • PDF
183-188 83 72
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИДА ЕР РЕСУРЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Акмалжон Турсунов

Ушбу мақолада ерларни солиққа тортишнинг хуқуқий асослари кўриб чиқилган бўлиб, унга кўра мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали ташкил этиш, улардан оқилони фойдаланиш тарибларининг қонуний йўналишлари тадқиқ этилган, шунингдек, ер солиғига оид иқтисодий ва молиявий масалалар қонунчиликдаги мазмун-моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилинган.

09/29/2023
  • PDF
135-142 68 78
СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН ХУФИЁНА ИҚТИСОДИЁТНИ УЛУШИНИ КАМАЙТИРИШДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИ ИНСТРУМЕНТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Лазиз Рахманов

Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда хуфиёна иқтисодиётни улушини камайтиришда молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ идоралари томонидан солиқ маъмурчилиги инструментларидан фойдаланиш орқали яширин иқтисодиётга ёрдам берадиган шароитларни ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини ўз вақтида ошкор қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, солиқ маъмурчилигининг самарасиз усуллари билан боғлиқ харажатларни камайтириш, айрим функцияларни марказлаштириш орқали солиқ органлари тузилмасини янада оптималлаштириш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида соҳавий тадқиқотлар ўтказиш ва қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
357-363 132 90
MARKAZIY OSIYODAGI AYRIM MAMLAKATLARDA ISLOMIY BANK TIZIMI QONUNCHILIK ASOSINI YARATISHNING OʻZIGA XOS JIHATLARI
Botirxoʻja Joʻrayev

Ushbu maqolada jahon moliya bozorida oʻz oʻrniga ega boʻlib borayotgan va barqaror oʻsish surʼatlarini namoyon etgan islomiy banklar uchun qonunchilik asosini yaratishning ayrim mamlakatlardagi tajribasi oʻziga xos jihatlari koʻrib chiqilgan. Davlat tuzilishi Oʻzbekistonga yaqin boʻlgan, demokratik tizimni iroda qilgan Tojikiston hamda Qozogʻiston singari qoʻshni davlatlar hamda bu boradagi jahon tajribasiga doir ilmiy mulohazalar bayon etilgan. Islomiy bank qonunchilik asosini yaratishga kirishgan mamlakat eʼtibor berishi lozim boʻlgan ayrim nuqtalar yoritib berilgan. Yetakchi mamlakatlarda qonunchilikka kiritilgan bu boradagi oʻzgarishlar qanday samara berayotgani tadqiq etilgan

07/31/2024
  • PDF
66-73 95 40
ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШИГА ТАЪСИРИНИ АЛОҲИДА МАМЛАКАТЛАР БЎЙИЧА ТАҲЛИЛИ
Ботирхўжа Жўраев

Ушбу мақолада исломий банкларнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини мусулмон иқтисодчилар томонидан ўрганишга доир илмий мулоҳазалар баён этилган. Исломий банкларнинг 2021 -2022 йилларда барқарор ривожланиш омиллари ҳамда ўзгаришлар суръатини акс эттиришга бағишланган. Турли ҳудудлардаги исломий банкларнинг ҳолати таҳлил этилган. Ўзгаришлар сабаблари кўрсатилиб, шарҳ қилинган. Дунёнинг етакчи мамлакатларида исломий банкларни ташкил этиш бўйича қонунчиликка киритилган тузатишлар самарадорлиги тадқиқ этилган.

07/31/2024
  • PDF
298-303 86 29
OʻZBEKISTONDA KICHIK BIZNES VA TADBIRKORLIK FAOLIYATINI RIVOJLANTIRISHNING MEʼYORIY-HUQUQIY ASOSLARI
Aziza Fayziyeva

Ushbu maqolada Oʻzbekistonda kichik biznes va tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga oid qonunlar, qarorlar va prezident farmonlari haqida soʻz yuritilgan. Oʻzbekiston mustaqillikka erishgan dastlabki yillardan boshlab tadbirkorlikka oid qonunchilik va huquqiy bazani rivojlantirish, tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish, ularni moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish, kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash, kichik biznesga xizmat koʻrsatadigan bozor infratuzilmasini rivojlantirishga katta eʼtibor qaratilmoqda.

08/30/2024
  • PDF
37-41 121 58
RAQAMLI MOLIYAVIY AKTIVLAR SOHASINI XALQARO TARTIBGA SOLISHNING XUSUSIYATLARI
Shamshinur Yakubova

Maqola zamonaviy huquq va iqtisodiyotning eng dolzarb va jadal rivojlanayotgan yo‘nalishlaridan biri bo‘lgan raqamli aktivlar va kriptovalyutalar bozorini huquqiy tartibga solishni o‘rganishga bag‘ishlangan. Ish turli mamlakatlarda raqamli aktivlarni tartibga solishning asosiy yondashuvlarini o'rganadi, mavjud huquqiy normalarning afzalliklari va kamchiliklarini tahlil qiladi va ularni takomillashtirish bo'yicha takliflar beradi. Tahlillar asosida raqamli aktivlar va kriptovalyutalar bozorining barqaror rivojlanishini ta’minlash, potentsial risklarni minimallashtirish mumkin bo‘lgan samarali huquqiy bazani shakllantirish bo‘yicha tavsiyalar taklif etiladi

08/30/2024
  • PDF (English)
192-201 167 59
ИЧКИ НАЗОРАТ ВА АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО АМАЛИЁТДАГИ ЎРНИ
Фаррух Тошпулатов

Мақолада Ички назорат ва аудитни ташкил этишни қонуний тартибга солишнинг халқаро тажрибаси назарий хиҳатдан ёритилган бўлиб, унда дунё бўйлаб ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини ривожлантириш босқичлари, Сарбейнес-оксли қонунининг ички назоратни ташкил этиш бўйича қоидалари, жумладан: корпоратив жавобгарлик, аудиторларнинг мустақиллиги ва манфаатлар тўқнашуви, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги, ташкилотлар ва давлат даражасида тартибга солувчи органларни яратиш каби масалалар тадқиқ қилинган.
Мақолада шунингдек, Буюк Британияда ички назорат тизимини ўрнатиш ва сақлаш учун жавобгарлик янада кенгроқ кўриб чиқилиши ва директорлар кенгаши фаолиятига қўйиладиган талаблар ёритилган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатларида ички назорат ва аудитни тартибга солиш соҳасидаги асосий ҳужжатлар тадқиқ қилинган. Хорижий мамлакатлардан фарқли ўлароқ, миллий қонунчилигимизда ички назорат ва аудитни ташкил этиш учун мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар танқиқдий таҳлил қилинган

09/30/2024
  • PDF
404-413 72 28
TASHKILOTNING INVESTITSIYA FAOLIYATINI BOSHQARISHNING MOLIYAVIY MEXANIZMI
Laylo Abduxalilova

Maqolada tashkilotlarda investitsiyalarni jalb qilish yo‘nalishlari, bu borada qonunchilikda yaratilgan imkoniyatlar, investitsiyalardan samarali foydalanish usullari va bu borada xorijiy va mahalliy olimlarning ilmiy-nazariy qarashlari, mualliflik ta’rifi, shu bilan birga investitsiyalarni boshqarishda moliyaviy usullarning ahamiyati haqida to‘xtalib o‘tilgan.

11/29/2024
  • PDF
55-64 87 68
TURIZM BIZNESIDA RAQAMLI TENDENSIYALARNI JORIY ETISH XAVFINI BAHOLASH USULLARI
Dilorom Xudaynazarova

Raqamlashtirish va avtomatlashtirish jarayonlari turizm tashkilotlarini rivojlantirish uchun ulkan imkoniyatlarni taqdim etadi. Shu bilan birga, ular moliyaviy xatarlar bilan birga keladi, chunki modernizatsiya biznes-jarayonlarning chuqur o‘zgarishini, yangi axborot tizimlarini ishlab chiqishni va korxonaning barcha ishlarini uzoq muddatli qayta qurishni o‘z ichiga oladi. Shunday qilib, bir tomondan, kompaniya raqamli tafovut bilan bog‘liq xavflarni, boshqa tomondan, biznes jarayonlariga yangi texnologiyalarni joriy etish bilan bog‘liq xavflarni o‘z zimmasiga olishi mumkin bo‘lgan vaziyat yuzaga keladi.

12/13/2024
  • PDF (Russian)
682-687 109 64
KORXONALAR FAOLIYATIDA KURS FARQLARINI BUXGALTERIYA HISOBIDA TAN OLISH QOIDALARINI TAKOMILLASHTIRISH
Shahnoza Umarova

Maqolada korxonalarning moliyaviy-xo‘jalik faoliyati davomida turli chet el kompaniyalari bilan bog‘liq operatsiyalar natijasida yuzaga keladigan valuta kurs farqlarining turlari hamda ularning korxona buxgalteriya hisobi tizimida hamda soliq qonunchiligiga ko‘ra tan olinishi o‘rganilgan. Olib borilgan tadqiqotlar bo‘yicha xulosa hamda takliflar berilgan.

12/27/2024
  • PDF
184-189 57 32
РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ: СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ МАХФИЙЛИК ТАМОЙИЛЛАРИГА РИОЯ ҚИЛГАН ҲОЛДА ЖОРИЙ ЭТИШ
Сафидхон Муродов

Digital transformation is becoming an integral part of modern business, and the implementation of artificial intelligence (AI) in a company’s processes opens up new opportunities for efficiency improvement. However, with the growth of data volumes, the importance of data protection and adherence to confidentiality principles becomes increasingly crucial. This article discusses the main aspects of digital transformation and the introduction of AI while complying with data protection laws. Special attention is given to methods of ensuring confidentiality, such as data anonymization and the use of machine learning algorithms for protecting personal information.

01/31/2025
  • PDF (Russian)
368-377 75 29
O‘ZBEKISTONDA MOLIYAVIY DERIVATIVLARNI RIVOJLANTIRISH MASALALARI
Munisaxon Abbosova

Mazkur maqolada moliyaviy derivativlar tushunchasi, ularning turlari va amaliy qoʻllanilishi tahlil qilingan. Shuningdek, Oʻzbekistonda derivativlar bozorining rivojlanish darajasi, mavjud muammolar va ularni bartaraf etish boʻyicha muallifning takliflari keltirilgan. Tadqiqotda derivativlarning iqtisodiyot uchun ahamiyati, risklarni boshqarishdagi roli hamda investorlar uchun yaratayotgan imkoniyatlari yoritilgan. Muallif Oʻzbekistonda moliyaviy derivativlar bozorini rivojlantirish uchun qonunchilik bazasini takomillashtirish, infratuzilmani yaratish va investorlarni jalb qilish boʻyicha muhim chora-tadbirlarni taklif etadi.

03/28/2025
  • PDF
9-12 131 99
MOLIYAVIY TEXNOLOGIYA LOYIHALARI – MOLIYA TIZIMI KELAJAGI SIFATIDA
Asomiddin Jalilov

Mazkur maqolada moliyaviy texnologiyalar (FinTech) va ularning O‘zbekiston moliya tizimi rivojlanishiga ta’siri tahlil qilingan. FinTech loyihalari raqamli to‘lovlar, mobil banking, mikrokreditlash va boshqa zamonaviy xizmatlar orqali moliyaviy inklyuziyani oshirish, xizmatlar tezkorligini ta’minlash va iqtisodiy samaradorlikni kuchaytirishda muhim vosita ekanligi asoslab berilgan. Mavzuga oid statistik ma’lumotlar, xalqaro tajribalar va milliy qonunchilik asosida muhokama olib borilib, FinTech loyihalarining istiqboli yoritilgan.

04/30/2025
  • PDF
129-132 102 45
ЎЗБЕКИСТОН НЕФТ-ГАЗ САНОАТИДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА ИМПОРТНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ: ЖОРИЙ ҲОЛАТ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Жамолиддин Умурзаков

Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг саноат сиёсатидаги долзарб муаммоларга бағишланган. Унда нефт-газ саноатида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш йўналишида жорий ҳолат (статистика, таҳлил), жараёнлар (амалий ислоҳотлар, қонунчилик), истиқболлар (стратегия, таклифлар) илмий таҳлил қилинган ва таклифлар шакллантирилган. Мақолада “Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартиришда мавжуд муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича илмий қарашлар баён қилинган.

05/30/2025
  • PDF
318-325 69 0
ЗАМОНАВИЙ ОИЛА ИНСТИТУТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА НИКОҲ-АЖРАЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Муаззам Сабирова

Жамиятдаги ҳар қандай қусур ва камчиликларнинг илдизини аксарият ҳолларда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитдан излаш нечоғлик ўзини оқлагани каби, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизини ҳам, аввало, мустаҳкам оилалар ташкил этиши бугун вақт ва замон чиғириғидан ўтган улкан ҳақиқатдир. Шарқда, мусулмон мамлакатларида азалдан оила муқаддас даргоҳ саналган. Aгар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, юртда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Зеро, оила фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. Шунинг учун оиланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятига қадим замонлардан бери давлатлар қонунчилигида алоҳида эътибор берилади. Хусусан, Бош қомусимизда ҳам “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб белгилаб қўйилган.  

10/31/2025
  • PDF
320-324 36 35
JISMONIY SHAXSLARDAN OLINADIGAN DAROMAD SOLIG‘INING O‘ZBEKISTON RESPUBLIKA BUDJETIDAGI SALMOG‘I
Feruz Hakimov

Maqolada O‘zbekiston Respublikasi soliq tizimi, soliq qonunchiligiga kiritilgan o‘zgatirishlar ko‘rsatib o‘tilgan. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i, uning 2022-2023-yillardagi o‘zgarish ko‘rsatkichlari muallif tomonidan o‘rganilgan. Xorijiy mamalakatlar soliq tizimi bilan iqtisodiy-tahliliy taqqoslash yo‘llari yoritib berilgan

07/31/2023
  • PDF
13-19 896 324
O‘ZBEKISTON SOLIQ TIZIMINING RAQAMLASHTIRILISHI: YUTUQLAR VA MUAMMOLAR
Feruza Jumaniyazova

Ushbu maqolada O‘zbekiston soliq tizimining raqamli texnologiyalar asosida modernizatsiya qilinishi jarayoni har tomonlama tahlil qilinadi. Raqamlashtirishning mohiyati, soliq ma’muriyati samaradorligini oshirishdagi o‘rni hamda davlat boshqaruvi tizimida tutgan o‘ziga xos strategik ahamiyati ochib beriladi. Shuningdek, raqamli islohotlarning amaliy natijalari sifatida elektron hujjat almashinuvi tizimi, onlayn soliq deklaratsiyalarini topshirish platformalari, soliq to‘lovchilar kabineti, axborot xavfsizligi infratuzilmasi, soliq organlari o‘rtasidagi integratsiyalashgan ma’lumotlar bazalari va avtomatlashtirilgan nazorat tizimlari kiritilishi batafsil o‘rganiladi. Bundan tashqari, raqamlashtirish jarayonida uchrayotgan asosiy muammolar hududlar o‘rtasidagi infratuzilma tafovutlari, internet tezligi va texnik ta’minot yetishmovchiligi, aholining va tadbirkorlarning raqamli savodxonlik darajasining pastligi, qonunchilikdagi bo‘shliqlar hamda kiberxavfsizlik xavflari batafsil tahlil etiladi. Raqamli tizimlarni joriy etish jarayonida uchraydigan tashkiliy, iqtisodiy va texnik to‘siqlar bilan birga ushbu muammolarni bartaraf etish bo‘yicha ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqiladi. Maqola natijalarida soliq tizimini modernizatsiya qilish orqali shaffoflikni oshirish, soliq ma’muriyati xarajatlarini qisqartirish, inson omiliga bog‘liq xatoliklarni kamaytirish va soliq to‘lovchilarga qulay sharoitlar yaratishning samarali mexanizmlari yoritiladi. Tadqiqot natijalari soliq organlari, iqtisodchi-mutaxassislar, tadbirkorlik subyektlari va raqamlashtirish siyosatini amalga oshirayotgan davlat institutlari uchun amaliy ahamiyatga ega bo‘lishi ko‘zda tutilgan.

11/28/2025
  • PDF
105-111 68 46
1 - 24 from 24

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer