Мақолада Ички назорат ва аудитни ташкил этишни қонуний тартибга солишнинг халқаро тажрибаси назарий хиҳатдан ёритилган бўлиб, унда дунё бўйлаб ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини ривожлантириш босқичлари, Сарбейнес-оксли қонунининг ички назоратни ташкил этиш бўйича қоидалари, жумладан: корпоратив жавобгарлик, аудиторларнинг мустақиллиги ва манфаатлар тўқнашуви, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги, ташкилотлар ва давлат даражасида тартибга солувчи органларни яратиш каби масалалар тадқиқ қилинган. Мақолада шунингдек, Буюк Британияда ички назорат тизимини ўрнатиш ва сақлаш учун жавобгарлик янада кенгроқ кўриб чиқилиши ва директорлар кенгаши фаолиятига қўйиладиган талаблар ёритилган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатларида ички назорат ва аудитни тартибга солиш соҳасидаги асосий ҳужжатлар тадқиқ қилинган. Хорижий мамлакатлардан фарқли ўлароқ, миллий қонунчилигимизда ички назорат ва аудитни ташкил этиш учун мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар танқиқдий таҳлил қилинган
Мамлакатимизда жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда банклар фаолиятини такомиллаштириш ва тадқиқ қилиш долзарб масала ҳисобланади. Мазкур мақолада банк тизими орқали жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг назарий, иқтисодий-хуқуқий жихатлари ўрганилган
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.