Мақолада эквивалент айирбошлаш назарияси муҳокама қилинади, олимларнинг ушбу назария бўйича турли позициялари таҳлил қилинади. Эквивалент алмашинувнинг умумий ва махсус хусусиятлари аниқланди. Эквивалент айирбошлаш таъминлаш ва шу асосда тартибга солинадиган бозор муносабатлари механизмини шакллантиришнинг илмий ва амалий тамойиллари баён этилган. Тартибга солинадиган бозор муносабатларининг методологик асослари ва моҳияти энг умумий маънода ялпи маҳсулот қийматини ва унинг тузилишини нархнинг кодлаштирувчи тақсимловчи элементларига айлантириш усулларини билиш, илмий тушуниш ва шакллантириш, ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатадиган бозор механизмининг воситаси сифатида намоён бўлади
Мақолада республикамизда ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида шакллантириш, унинг услубиётини такомилллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда унинг умумий, услубий, техникавий ҳамда ташкилий масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини бухгалтерия мақсадларида ва солиқ мақсадларида ишлаб чиқиш, унга қўйилган талаблар, ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш, ҳисоб сиёсатида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш тартиби масалалари баёни келтириб ўтилган.
Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Кейинги йилларда дунё мамлакатлари қисқа ва узоқ муддатли бюджет-солиқ сиёсатига оид стратегиясини ишлаб чиқишда солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочиш ҳолатлари олдини олиш ва уни камайтиришнинг турли хил механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор бермоқда. Шу билан биргаликда ноқонуний молиявий оқимларни камайтириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиш, яширин иқтисодиётни камайтириш орқали солиқ тўлашдан бўйин товлаш жараёнларининг илмий-назарий жиҳатларига қаратилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Mazkur maqolada raqamli iqtisodiyot sharoitida muhimlilik tushunchasining mazmun-mohiyati va uni xalqaro amaliyotdan kelib chiqqan holda mamlakatimiz buxgalteriya hisobi va audit tizimida qo’llash bo’yicha taklif va tavsiyalar berib o’tilgan.