Ривожланган мамлакатларда кредит механизмини амалий асосларини такомиллаштириш орқали тижорат банкларининг иқтисодиётни реал секторини ривожлантиришдаги ролини ошириш, кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, банкларнинг кредитлаш фаолиятини инновациялар асосида ривожлантириш таъминланмоқда. Ушбу мақолада кредит механизмининг амалий асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва улани ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Ushbu maqolada kichik biznes subyektlari faoliyatini kreditlash jarayonlariga ta’sir ko‘rsatuvchi muammoli holatlar tadqiq etilgan. Hududlarda kichik biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyatini kreditlashning samaradorligini oshirish jarayonlarining tizimli rivojlanish xususiyatlari bilan bog‘liq mutanosibli holatlar o‘rganilgan. Kichik biznes subyektlari faoliyatini kreditlash mexanizmining hududiy asoslarini takomillashtirishga doir ilmiy taklif va amaliy tavsiyalar shakllantirilgan.
Ушбу мақолада шариат тамойилларига мос келадиган исломий молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти ва унинг амалий қўлланилиши, исломий иқтисодиётининг ривожланиши, банк ресурсларини шакллантиришда халқаро молия институтлари ва исломий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Молия-банк тизимини ўзгартириш жараёнида исломий молиялаштиришни ривожлантириш роли ва аҳамияти ҳам кўриб чиқилган. Исломий молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўриб чиқилган. Исломий молиялаштириш тамойилларини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Ушбу мақолада чакана бизнес, чакана кредитлаш ва чакана мижозларга хизмат кўрсатиш тушунчаси ва моҳияти, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ижтимоий пакетлар хизматлари амалга оширилишининг роли ва аҳамияти, банк ресурсларини шакллантиришда маҳаллий ва халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тижорат банки учун муҳим бўлган чакана мижозларга кредит беришни ривожлантиришнинг роли ва аҳамияти кўриб чиқилган. Чакана банк кредитларини ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўрилган. Чакана кредитлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.
Ушбу илмий мақолада давлат ва хусусий сектор ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга хизмат қиладиган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари доирасида амалга ошириш натижасида эришилган натижалар таҳлил қилинган ва истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар баён этилган.
Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.