Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди
Ушбу мақолада тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг услубий жиҳатдан ёндашувини ёритишда халқаро давлатларнинг тажрибалари ва уларнинг муҳим хусусиятларини очиб бeришга қаратилган. Бунда тижорат банкларининг рейтинг тизимини назарий асослари кенг таҳлил қилинган.
Ushbu maqola turizm infratuzilmasini boshqarishning o‘ziga xos xususiyatlariga bag‘ishlangan bo‘lib turizm infratuzilmasini boshqarishda turistik korxona boshqarivi, turizm markazlari boshqaruvi, davlat boshqaruvi, hamkorlikdagi boshqaruv, hududiy boshqaruv, xalqaro korporatsiyalar boshqaruvi modellaridan foydalanish xususiyatlari ko`rib chiqilgan.
Мақолада акциядорлик жамиятларини IPO орқали молиялаштириш ва акцияларни SPO орқали сотишнинг амалдаги ҳолати таҳлил этилган. Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ, «Қўқон механика заводи» АЖ, «Жиззах пластмасса» АЖ, «UzAuto Motors» АЖ, «Ўзбекинвест» АЖ, «Ўзбектелеком» АК томонидан ҳозирги кунга қадар ўтказилган жами 7 та акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) натижалари, бу борадаги ютуқлар ва муаммолар келтирилган. Мавзу юзасидан тегишли хулосалар чиқарилган, таклифлар берилган.
Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.