Ушбу мақолада давлат ва хусусий секторлар ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни, давлат-хусусий шериклиги (кейинги ўринларда ДХШ) орқали туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги туристлик йўналишларни яратиш ва мамлакатга кўпроқ туристларни жалб қилиш масалалари, шунингдек ДХШ механизмларини қўллашнинг назарий асослари кўриб чиқилади.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади мамлакат иқтисодиётини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш йўлларини таҳлил қилишдир. Давлат-хусусий шериклик, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқтисодий ривожланишни самарали таъминлашга хизмат қилади. Мақолада ДХШнинг иқтисодий ўсишга таъсири, замонавий лойиҳаларда инвестицияларни жалб қилиш механизмлари ва экспорт салоҳиятини ошириш учун керакли стратегиялар муҳокама қилинади.