Мақолада Янги Ўзбекистон солиқ амалиётида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратишнинг зарурлиги, вазифалари, тизимли муаммолари ва уларни ҳал этиш масалалари тадқиқ этилган. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларида солиқ механизмининг назарий ва услубий мазмунини асослашга муаллифнинг ёндашуви таклиф этилди ва бу солиқнинг муҳим хусусиятларини, унинг қиймати ва омил хусусиятини ва давлат солиқ механизмининг кўп даражали тузилишини аниқлаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратиш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер сиёсатини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дастлабки кластерлар пахтачилик мажмуасида ташкил этилган. Мақолада қўшилган қийматни максималлаштириш мақсад функциясини ишлаб чиқиш ва ечимини топиш асосида пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш самарадорлигини оптималлаштиришнинг самарали вариантини танлаш танлаш масаласи ўрганилган ва натижалар асосида газламадан тайёр тикув маҳсулотлари ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш (тайёр тикув ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш) варианти бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли қўшимча қиймат яратишда энг самаралиси эканлиги асосланган.
Мақолада иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кластерлаштириш жараёнининг назарий таҳлили, кластер ёндашувини амалга оширишда вужудга келадиган асосий муаммолар, қисман хориж тажрибаси тўғрисида сўз юритилади.