Мақолада ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари диверсификациясини қўллаш бўйича ёзилган мақолаларни ўрганиш ва таҳлил қилишга асосий эътибор қаратилган. Ушбу мавзу бўйича инглиз тилида ёзилган илмий мақолалар ва маърузалар Google Scholar платформаси, Scopus ва Web of Science маълумотлар базасига киритилган журналлардан танлаб олинди ва таҳлил қилинди.
Ўзбекистон маҳаллалари тизимида яшовчи аҳоли уй хўжаликлари мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, уй хўжалигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси ўсиб бориш тенденциясига эга. Шуларни ҳисобга олиб мақолада уй хўжаликларида деҳқончилик ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари эконометрик усуллар орқали прогноз қилинган.