Ушбу мақолада яшил иқтисодиётга ўтиш шароитида яшил иш ўринларини ташкил қилиш, уларнинг турлари ва хусусиятлари, келажакда истиқболли касблар эканлиги ҳақида ва яшил иш ўринларини умумий бандликдаги хиссаси ва келажакда яратиладиган иш ўринлари ҳақида фикр юритилади.
Мазкур мақолада мавсумий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишда минтақавий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари маҳаллий аҳоли, туризм билан шуғулланувчи компаниялар ва сайёҳлар ўртасида ўтказилган сўровлар орқали аниқланган. Натижалар мавсумий туризмнинг иқтисодий фойдаси, янги иш ўринлари яратилиши ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш аҳамиятини кўрсатди. Мақолада мавсумий туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.
Мақолада ижтимоий тадбиркорликнинг мазмуни, моҳияти ва афзалликлари, унинг инновацияларни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва жамиятдаги ижтимоий кескинликни пасайтиришда тутган ўрни ёритилган, шунингдек “ижтимоий тадбиркорлик”, “ижтимоий лойиҳа” ва “ижтимоий корхона” тушунчаларига таъриф берилган. Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари таклиф этилган.
Мақолада Ўзбекистон республикаси ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарга (ЭИЗ) сармоя киритиш истиқболлари кўриб чиқилади. Эркин иқтисодий зоналар муҳандислик коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирларига ажратилиши белгиланган маблағлар кўрсатилган. Бугунги кунда мамлакатимиздан фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар сони, уларда амалган оширилаётган лойиҳалар ва яратилган янги иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилган. Асосий капиталга инвестициялар прогнози ва кўрсаткичлари ва уларнинг таҳлили келтирилган.
Мақола агросервис хизматларини такомиллаштириш – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили эканлигини асослашга бағишланган. Бунда асосий эътибор қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш масалаларига қаратилган. Бунда ҳозирги пайтда агросервис хизматларига кирадиган хизмат турлари келтирилган бўлиб, улардан бандликни таъминлашда қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳам асослаб берилган.
Тадқиқотда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари яратиш ва технология тарқатишдаги ролини таъкидлаган ҳолда, уларнинг минтақавий номутаносибликларни бартараф этишдаги аҳамияти ёритилган.
Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.