Ушбу мақолада кузатилмайдиган иқтисодиёт, уни баҳолаш усуллари, халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, кузатилмайдиган иқтисодиётнинг таркибий қисмлари, норасмий иқтисодиёт, яширин иқтисодиёт, ноқонуний иқтисодиёт, уни баҳолаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш мақсадида ўтказилаётган статистик кузатувлар ёритилган ҳамда норасмий иқтисодиётнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотдаги улуши таҳлил қилинган.
Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги кўрсаткичлари ва миллий иқтисодиётнинг ўзаро эконометрик боғлиқлиги таҳлил қилинган. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ва банкларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари корреляцияси асосида эконометрик модел шакллантирилган ҳамда тегишли хулосалар берилган.
Мазкур мақолада савдо чегирмаларни ҳозирги замон талаблари асосида бухгалтерия ҳисобни методологиясини ишлаб чиқиш ва ундаги муаммоларни бухгалтерия хисобида ва ҳисоботларида туғри юртилиш олиб бориш ёритилган
Мақолада Ўзбекистонда бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тадқиқ этиш асосида давлат қарзининг мақбул даражасини белгилаш масалалари ёритилган. Турли иқтисодий моделлар ва кўрсаткичлар, жумладан, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва фоиз ставкалари кўриб чиқилган. Давлат қарзининг ҳаддан ташқари кўпайишининг мумкин бўлган, жумладан, тўламаслик хавфи ва иқтисодий беқарорлик каби оқибатлари аниқланган.
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.
Ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, кўплаб ривожланган давлатларда қаттиқ маиший чиқиндини қайта ишлашнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш талаблари ўрганилган. Ободонлаштириш хизматларини самарали ривожлантириш ҳамда ушбу хизмат турига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги бўйича таклифлар ва тавсиялар берилган.