• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЙИРИК КОРХОНАЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Бобир Султонмуродов

Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш
тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги
хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни
молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради.
Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор
қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини
хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва
тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия
институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини
молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди

02/29/2024
  • PDF (Russian)
606-611 116 105
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЯНГИ БАНК ХИЗМ АТЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Абдулқуддус Умаров

Мақолада банк хизматларининг шаклланиш босқичлари, уларни молиявий хизматлар бозоридаги роли назарий жиҳатдан ўрганилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Банк хизматларини жорий этишда инновацион ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари тизимлаштирилган. Банк хизматларини вужудга келишида эътибор берилиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилган. Тамойиллар асосида банк хизматларини ривожлантиришга қаратилган илмий-таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
401-409 97 84
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ БАҲОЛАШДА ТЕХНИК КЎМАКНИНГ РОЛИ
Бобир Султонмуродов

Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.

03/30/2024
  • PDF (Russian)
442-448 67 78
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ МАЖБУРИЙ ИҚТИСОДИЙ НОРМАТИВЛАРИ ОРҚАЛИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕЙТИНГИНИ БАҲОЛАШНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Нодир Карабев

Ушбу мақолада Марказий банклар орқали тижорат банкларини
назорат қилувчи турли нормативлар орқали уларни реййтингини баҳолаш масалалари
ўрганилган. Шунинг билан бирга турли хорижий давлатлардаги банкларни бошқариш ёки
уларни назорат қилувчи органларни иқтисодий нормативлар кўрсаткичлари орқали
банк рейтингларини баҳолашнинг турли усуллари таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
427-445 84 66
ЁШЛАРНИНГ КАСБ ТАНЛАШДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАРИ, КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Севара Маткаримова , Фаррух Машарипов

Мазкур мақолада бугунги кунда меҳнат бозоридаги ёшларнинг касб танлашдаги муаммолари ҳамда касбга йўналтириш жараёнларини хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштириш таснифланган. Шунингдек, ички ва ташқи меҳнат бозоридаги замонавий касблар ва уларга ёшларни йўналтириш, умумтаълим ташкилотларида касбга йўналтириш жараёнлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, ёшларни замонавий касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш орқали меҳнат бозорида ишга жойлашиш имкониятлари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган.

07/31/2025
  • PDF
239-248 50 26
ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ЧАКАНА БИЗНЕСИНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ
Сардорбек Султонмуродов

Ушбу мақолада чакана бизнес, чакана кредитлаш ва чакана мижозларга хизмат кўрсатиш тушунчаси ва моҳияти, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ижтимоий пакетлар хизматлари амалга оширилишининг роли ва аҳамияти, банк ресурсларини шакллантиришда маҳаллий ва халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тижорат банки учун муҳим бўлган чакана мижозларга кредит беришни ривожлантиришнинг роли ва аҳамияти кўриб чиқилган. Чакана банк кредитларини ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўрилган. Чакана кредитлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

04/30/2024
  • PDF (Russian)
518-525 94 58
БАНКЛАРДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Иброхимжон Митиллаев

Мазкур мақолада банк молиявий ресурсларини самарали бошқаришда кредит портфелини юритишнинг ўрни, тижорат банклари кредит портфелининг ҳолати уларнинг активлар ликвидлилигига таъсири кўриб чиқилган. Тадқиқот материал ва методларига кўра мавзу юзасидан бир қатор хорижий ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари томонидан берилган таърифлар ҳамда фикрлари ўрганилиб, муаллиф томонидан шарҳланиб уларнинг мазмуни очиб берилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда, тижорат банкларида активларни бошқаришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш борасида таклиф ва амалий тавсиялар берилган.

01/31/2025
  • PDF
362-367 72 39
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Гузалхон Мамeдова

Мақола Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятини солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, тадқиқот жараёнида кўплаб хорижлик иқтисодчиларнинг илмий адабиётлари ўрганилган. Шунингдек, хорижий мамлакатларнинг банк фаолиятини солиққа тортишга оид тажрибалари таҳлил қилиниб, якунида хулоса шакллантирилган.

12/27/2024
  • PDF
313-325 65 27
МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ АМАЛИЁТ: ИПОТЕКА СУҒУРТАСИ МИСОЛИДА
Сухроб Холматов

Сўнгги йилларда ипотека кредитлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, капитал бозорининг муввақиятли ривожланиши, шу жумладан ипотека ва суғурта тизимсиз мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан ушбу мавзу ҳамиша долзарб ва тадқиқотчиларни диққат эътиборидадир. Ушбу мақолада ипотека суғуртаси тушунчаси, унинг асосий турлари ва амал қилиш механизмлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ушбу муносабатларнинг турли иштирокчилари учун ипотека суғуртасининг асосий афзалликлари кўрсатиб ўтилган

03/30/2024
  • PDF
458-466 72 51
БАНКЛАР ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Шохрух Султонов

Мақолада банкларда инновацион технолоияларни қўллашнинг аҳамияти, инновацияларни қўллашнинг йўналишлари ва усуллари, инновацион технологиялар ёрдамида банкларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, бу борода хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий-назарий қарашлари ва хулосалари ўрганилди. Банкларда инновацион технологияларни қўллашнинг истиқболлари, соҳага оид муаммолар кўрсатилиб, тегишли тартибда хулоса ва таклифлар бериб ўтилган.

12/31/2023
  • PDF (Russian)
257-263 109 81
БАНК КАПИТАЛЛАШУВ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИ ШДА ДИВИДЕНД СИЁСАТИНИНГ РОЛИ
Руфат Қурбонов

Мақолада банклар капиталлашув даражасини оширишда тижорат банклари дивиденд сиёсатининг ролини кўрсатишда хорижий ва маҳаллий адабиётлар ўрганилиб, мунтазам дивиденд сиёсатининг афзаллик жиҳатлари тадқиқ қилинган. Айниқса, тадқиқотчиларнинг илмий фикрларини ўрганиш натижасида тижорат банкларининг дивиденд сиёсатида учрайдиган бир қанча камчилик ва муаммолар аниқланди. Шунингдек, тижорат банклари фонд бозорининг фаол иштирокчиси сифатида тадқиқ қилиниб, уларнинг дивиденд тўловлари юзасидан молиявий маълумотлари ўрганилди. Амалга оширилган тадқиқот асосида хулосалар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.

11/30/2023
  • PDF
316-321 61 26
ИСЛОМ МОЛИЯСИ АСОСИДА БИЗНЕСНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Обид Исроилов

Мазкур мақолада Ўзбекистонда ислом молияси тамойиллари асосида бизнесни молиялаштиришнинг жорий ҳолати, истиқболлари ва долзарб муаммолари таҳлил қилинган. Муробаҳа, ижара, мушорака, мудораба каби инструментларнинг амалиётда қўлланиши, уларнинг тарқалиши ва молия муассасалари томонидан жорий этилиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, исломий лизинг (Taiba Leasing), финтех (IMAN) ва исломий суғурта (Apex Insurance) ташкилотлари фаолияти мисолида ислом молияси хизматлари таҳлил қилинган. Мақолада ислом молиясининг ҳуқуқий базаси, инфратузилмаси, аҳолининг молиявий саводхонлиги ва кадрлар етишмаслиги каби тўсиқлар атрофлича ёритилган. Хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти ва истиқболли йўналишлари кўрсатилган. Шу боисдан, мақола илмий тадқиқотчилар, давлат органлари ва ислом молияси институтлари учун амалий аҳамиятга эга бўлиш мумкин.

07/31/2025
  • PDF
228-238 47 39
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Малика Умарова

Мақолада банкларини трансформациялаш жараёнида замонавий технологияларни жорий этишнинг назарий жиҳатлари хорижий иқтисодчи олимларнинг фикрлари асосида таҳлил қилинган. Бу борада банк тизими назарияси классик ва рақамли ривожланиш назарияларига ажратилиб унинг афзалликлари ёритиб берилган ва муаллифлик таърифлари шакллантирилган.

12/13/2024
  • PDF
656-666 125 83
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТЛАШ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ (WELLS FARGO МИСОЛИДА)
Руслан Бозоров

Мақолада хорижий тижорат банки мисолида кредитлаш механизмига бевосита ва билвосита таъсир қилувчи молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, банк даромадлари таркиби каби кўрсаткичларнинг 10 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.

09/30/2024
  • PDF
258-267 62 28
1 - 14 from 14

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer