Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган.
Ушбу мақолада Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг афзалликлари, 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига мувофиқ операция нархини аниқлаш тартиби келтирилган. Шунингдек, ишда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлган ҳолларда тушумларни, молиявий даромад ва харажатларни, узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзлари ва шартномавий мажбуриятларни тан олиш, бухгалтерия счётларида акс эттириш ҳамда молиявий ҳисобот масалалари ёритилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш, инвесторларнинг мулк ҳуқуқини ишончли кафолатлаш, коррупсияга қарши курашиш, маъмурий тўсиқларни камайтириш каби омиллар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Солиқ ва божхона соҳасидаги рағбатлар, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш, рақамли трансформация ва халқаро савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Мазкур йўналишларда тизимли ва изчил чоралар амалга оширилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини кучайтириш, чет эл ва маҳаллий инвесторлар ишончини орттириш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири экани алоҳида қайд этилади.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Бунда халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳим саналади. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини жорий этиш билан изоҳланади.
Ушбу мақолада халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, аҳамияти ва назарий асослари ёритиб берилган. Шунингдек, халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиш босқичлари ҳамда унинг мамлакатлар иқтисодиётига кўрсатадиган таъсири баён этилган.
Мазкур мақолада рақамлаштириш орқали хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш масалалари таҳлил қилинган. Электрон тўлов тизимларининг жорий этилиши ва тараққиёти, шунингдек, мамлакатдаги хуфёна иқтисодиётни қисқартириш учун таклиф этилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Электрон савдо платформаларининг ривожланиши ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш механизмлари бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.