Жамиятдаги ҳар қандай қусур ва камчиликларнинг илдизини аксарият ҳолларда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитдан излаш нечоғлик ўзини оқлагани каби, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизини ҳам, аввало, мустаҳкам оилалар ташкил этиши бугун вақт ва замон чиғириғидан ўтган улкан ҳақиқатдир. Шарқда, мусулмон мамлакатларида азалдан оила муқаддас даргоҳ саналган. Aгар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, юртда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Зеро, оила фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. Шунинг учун оиланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятига қадим замонлардан бери давлатлар қонунчилигида алоҳида эътибор берилади. Хусусан, Бош қомусимизда ҳам “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб белгилаб қўйилган.
Мақолада минтақавий ривожланишнинг назарий асослари, унинг турли босқичларда шаклланган назариялари ҳамда замонавий ёндашувлари илмий таҳлил қилинади. Анъанавий конвергенция ва дивергенция назариялари, ядро–периферия модели билан бирга эндоген ўсиш, инновация ва кластерлашув каби муосир концепциялар ҳам кўриб чиқилади. Шунингдек, молиявий механизмлар ва давлат молиясининг ҳудудий ривожланишдаги роли, уларнинг самарадорлигини таъминлашда институционал ва ташкилий асосларнинг аҳамияти ёритилади. Таъкидланганидек, замонавий шароитда минтақавий ривожланишнинг энг самарали йўли иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий омилларни уйғунлаштирган интегратив ёндашув ҳисобланади. Шу тариқа, мақолада ҳудудий фаровонлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда молиявий воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тамойиллари илмий жиҳатдан асослаб берилади.
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон мисолида аҳоли фаровонлигини ошириш жараёнида тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланиш бўйича қўлланилаётган методологик ёндашувлар таҳлил қилинади. Хусусан, кичик бизнеснинг аҳоли фаровонлигига таъсири турли иқтисодий кўрсаткичлар ва мезонлар асосида баҳоланади, қўлланилаётган усулларнинг афзаллик ва камчиликлари очиб берилади ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Мақолада ипакчилик саноатининг тарихий келиб чиқиши, унинг иқтисодий ҳиссаси, ҳозирги ҳолати, бозор динамикаси, муаммолари, ривожланиш тенденциялари ва оқибатларини кўриб чиқамиз. Илғор тажрибалар ва тавсиялар орқали биз ипакчилик саноатининг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида кенг қамровли тушунча бериш, унинг иқтисодий фаровонлик ва маданий меросини сақлаш сифатидаги аҳамиятини ёритиб беришни мақсад қилганмиз