• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ҲУДУДЛАР ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ЎСИШИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ ЎРНИ
Олимжон Набиев

Мақолада ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада яхшилаш хусусиятларини очиб берувчи маҳаллий бюджет даромадлари манбаларини оширишнинг долзарблиги асослаган ҳамда боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва хулосалар келтирилган.

05/31/2024
  • PDF
577-583 233 104
ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЯХШИЛАШДА ТАДБИРКОРЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ЎРНИ
Саида Мамажонова

Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари ҳисобланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинади.

08/30/2024
  • PDF
315-321 150 55
РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ
Дилшод Камилов, Хилола Джураева

Ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашнинг ташкилий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини, табиий ресурслар, демографик вазият, маъмурий-ҳудудий тузилиши ва салоҳиятига қараб иқтисодий ривожлантиришни талаб қилади. Ҳар бир ҳудуд аввало ўз имкониятлари жиҳатидан бир-биридан фарқланади, шунинг учун унинг кенг қамровли ва комплекс баҳолаш имкониятини ўрганганди иқтисодий ўсиш даражаси, барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, рақобатбардошлик даражасини, янги иш ўрнининг яратилиши, демографик ҳолат, ижтимоий турмуш ва ижтимоий инфратузилмаси алоҳида эътиборга олиниши лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилган.

04/30/2024
  • PDF
99-104 329 88
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИНИНГ ТАКРОР БАРПО БЎЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ (СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ АСОСИДА)
Муаззам Баҳриддинова

Мазкур мақолада Қашқадарё вилоятида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири социологик тадқиқотлар асосида баҳоланган. Тадқиқот доирасида ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, туғилиш даражаси, оилаларда фарзандлар сони, никоҳ ёши, миграция жараёнлари, турмуш шароити ва аҳоли саломатлиги каби омилларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири аниқланган. Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудда демографик жараёнларнинг барқарорлиги ва юқори туғилиш майли меҳнат ресурслари ўсиши учун асос яратаётгани, бироқ миграция ва ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Тадқиқот натижалари асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва демографик жараёнларни тартибга солиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

06/30/2026
  • PDF
158-168 34 14
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ТАБАҚАЛАШУВИНИ КАМАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Сирожиддин Султонов

Аҳолини ижтимоий табақалашуви ва уларни турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликни камайтиришга қаратилган. Бундан ташқари аҳоли даромадларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши масалаларининг ҳал қилиниши нафақат муҳтожларга фаровон турмуш даражаси таъминланади. Норосмий секторда маълум маънода бандликнинг таъминланиши ходимлар ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Мамлакатимизда аҳоли даромадларни табақалашув даражасининг камайтириш мақсадидада жисмоний шахслар даромадларига нисбатан прогрессив солиқ ставкаларни ўрнатилиши. Тадбиркорлик фаолияти орқали янги иш ўринллар ва дароматларни оширишга қаратилган.

04/30/2024
  • PDF
526-532 192 75
МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ – МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР
Юлдуз Урунбаева

Мақолада мамлакатда аҳоли бандлиги мамлакат ижтимоийиқтисодий тараққиётининг бош омили эканлигига алоҳида аҳамияти берилган.

02/29/2024
  • PDF
644-649 220 102
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШДА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ НАТИЖАВИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Шержон Шержонов

Мазкур мақолада ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилашда бюджте маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари тадқиқ этилган. Жумладан, маҳаллий ва хорижий олимларнинг бу борадаги илмий ишлари ўрганиб чиқилган. Давлат бюджети маблағлари ижроси таҳлил қилинган ва бюджет тизимида ижтимоий соҳа харажатларининг натижавийлигини таъминлашда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни қўллаш йўллари кўриб чиқилган. Хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

10/31/2023
  • PDF
261-269 138 108
ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲОЗИРГИ БОСҚИЧИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ АСОСИ СИФАТИДА
Дилфуза Расулова

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш аҳоли даромадларини ошириш, жамият аъзоларининг фаровонлигини оширишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинган.

06/27/2023
  • PDF
260-266 158 66
1 - 8 from 8

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer