Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас, балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.
Ушбу мақолада пенсия таъминоти тизими билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари очиб берилган. Хусусан, демографик омиллар билан боғлиқ муаммолар, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар, муносиб пенсия миқдорларига эришиш билан боғлиқ муаммолар ва пенсия таъминотининг қамрови билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари тадқиқ қилинган. Тадқиқот натижалари асосида миллий пенсия таъминоти тизимини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.