Замонавий иқтисодий тараққиёт босқичида рақамли технологиялар соҳасига, жумладан ушбу соҳада меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни турли тадқиқот усуллари асосида баҳолаш мамлакатда рақамли иқтисодиёт йўналишида тўғри стратегик йўналишларни белгилаш учун асос ҳисобланади. Маълумки, меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талабни баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу – мутахассисларнинг иш ҳақи ҳисобланади. Шу сабабли тадқиқотимизнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида раыамли технологиялар соҳаси мутахассисларининг иш ҳақига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил этиш ва олинган эконометрик моделлар асосида тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Мақолада молиявий технологиялар ва хизматлар соҳасидаги тадқиқотчиларнинг фикри муҳокама қилинган, молиявий технологиянинг ривожланиш босқичлари, ривожланган мамлакатларда молиявий технологияларни ривожланиш тажрибаси ва амалиёти ўрганилган. Уларнинг ривожланишини рағбатлантирувчи омиллар ва молиявий технологияларни ривожланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқлар аниқланган. Шунингдек, уларни миллий иқтисодиётда кенг жорий этиш истиқболлари, ҳамда уларни миллий иқтисодиётда кенгроқ қўллашга тўсиқлик қилаётган омилларни бартараф этиш учун ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни таҳлил қилишган.
Мақолада банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштиришда қўлланиладиган инновациялар таҳлил қилинган, банк хизматларини такомиллаштиришда, уларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда қўлланиладиган молиявий инновациялар бўйича фикрлар юритилган.
Мақолада қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш соҳалари кўриб чиқилган. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлили асосида “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни шакллантиришда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари таклиф этилган.
Мақолада қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасини баҳолаш ҳамда соҳа ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб,қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш масалалари ёритилган. Рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммолари кўриб чиқилган.
Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида юзага келадиган рисклар таснифи келтирилган. Уларнинг жамият ҳаёти ва давлат фаолиятининг таъсир қилиш нуқталарини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳамда салбий оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада технологик стартаплар учун венчур капиталини жалб қилишнинг самарали стратегиялари батафсил таҳлил қилинган. Стартапларнинг ривожланишида молиявий ёрдамни жалб қилиш, бозор салоҳиятини баҳолаш ва ишончли бизнес-режа яратиш каби муҳим жиҳатлар ёритилган. Шунингдек, венчур капитал сармоядорларини жалб қилишда таваккалчиликларни камайтиришга ёрдам берувчи усуллар кўрсатилган. Ўзбекистон шароитида венчур сармояларининг ўрни ва иқтисодий имкониятлари таҳлил қилинган. Ушбу стратегиялар янги технологик компанияларнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш учун аҳамиятли ҳисобланади.
Ушбу мақолада мамлакатимизга кириб келаётган рақамли технологиялар таъсирида меҳнат бозорининг ҳолати, аҳолининг бандлик кўрсаткичлари, замонавий бандлик шакллари, бу борада хорижий ва маҳаллий олимларнинг қарашлари, АКТ соҳасида бандлик даражаси таҳлили ва соҳага оид бир қатор масалалар ўрганилди. Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида аҳоли бандлиги таъминлаш бўйича тегишли тартибда хулоса ва таклифлар келтириб ўтилди.
Мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида стратегик бошқарувнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув моделлари кичик бизнесни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва бозорда барқарор мавқега эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун қўлланилаётган замонавий бошқарув йўналишлари ва амалиётлар кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши учун стратегик ёндашувларни жорий этиш зарурлигини тасдиқлайди.
Мақола бошқарув ҳисоби ва таҳлилини илғор технологиялар воситасида такомиллаштиришни талқин қилишни ўз ичига олади. Илғор таҳлил воситалари ва техникаси бошқарув ҳисоби ва таҳлилини тубдан ўзгартириб юбориши, ташкилотларга тушунчага эга бўлиш ва кўпроқ асосли қарорлар қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланиш имконини бериши тушунтирилган. Иқтисодчи олимлар ва соҳага оид институтларни мулоҳазалари силсилавий баён қилиниб, мавзу якунида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган
Сўнгги йилларда иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида пайдо бўлаётган банк маҳсулотлари аксарият қисми айнан рақамли банк маҳсулотларини ташкил қилмоқда. Мақолада ипотека қимматли қоғозларини миллий банк маҳсулотлари бозорида таклифини яратиш масалалари кўриб чиқилган. Бунда энг мақбул йўл сифатида молиявий технологиялар орқали ипотека кредитлари секьюритизациялаш механизмини яратиш йўли сифатида асосланди.
Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий методологик ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизимлар ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Мақолада статистика фаолиятини ташкил этишда ахборот оқимларини оптимал ташкил этиш ва ундаги мавжуд муаммолар ўрганилган. Cтатистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг миллий модели босқичлари ва статистика агентлигига қабул қилинувчи маълумотлар таснифланиш белгиларига кўра гурухларга ажратилган. Шунингдек, е-Стат 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизими истиқболлари ҳақида айтиб ўтилган.
Ушбу мақола Европа Иттифоқи, АҚШ ва Хитойнинг рақамли тўловлар соҳасида тез суръатда ривожланаётган технологиялар шароитида тартибга солиш муаммоларини қандай ҳал қилишини ўрганади. Аралаш тадқиқот усулларидан фойдаланиб, мақола маълумотларни ҳимоя қилиш, фирибгарликнинг олдини олиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича турли хил стратегияларни таҳлил қилади ҳамда инновациялар ва хавфсизлик ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган мослашувчан қонун-қоидалар зарурлигини таъкидлайди. Тавсияларга халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва трансчегаравий операциялар учун стандартларни уйғунлаштириш киради.
Ушбу мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ўрни ниҳоятда муҳимлиги, бюджет-солиқ сиёсати, ҳукуматнинг қарзи, солиқ даражалари, давлат харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфляцияни назорат қилиш ва иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни ўз ичига олади.
В данной статье изучено влияние интеграции IT-решений для автоматизации бухгалтерского учета и будущее бухгалтерской и аудиторской профессии в условиях цифровой трансформации.