Рақамли иқтисодиёт шароитиди суғурта соҳасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, суғурта соҳасидаги янги тенденциялар аниқланди, суғурта маҳсулотларини тақдим этиш ва суғурта соҳасида янги технологиялардан фойдаланиш масалалари ўрганилди.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта компанияларини ривожланиши, уларнинг бизнес жараёнларининг ўзгариши, соҳага рақамли ва молиявий технологияларнинг жорий этилиши ва уларнинг компанияларга берадиган рақобатбардош устунликлари таҳлил қилинган.