Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлари, бевосита солиқлар маъмуриятчилиги ва методологиясини такомиллаштириш зарурлиги, унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, назарий-ҳуқуқий масалаларини бўйича маҳаллий ва хорижий олимларинг фикрлари ўрганилган. Шунингдек мавзуга доир олиб борган тадқиқотлари натижаси бўйича солиқ маъмуриятчилиги ва методологиясини такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада корхоналар молиявий фаолиятини солиқлар орқали рағбатлантиришнинг халқаро тажрибаси ўрганилган бўлиб, солиқ ислоҳотларини амалга оширишда хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаларидан мамлакатимизда фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари ёритиб берилган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар солиқ амалиётида тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг самарадорлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари таҳлил қилинган.
Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича олиб борилган таҳлиллар ҳақида умумий маълумот берилган. Тадқиқот бозор динамикаси, меъёрий-ҳуқуқий базалар, саноат иштирокчилари ва ушбу икки секторга таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳар томонлама текширишни ўз ичига олади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган
Мазкур мақолада Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига ресурс солиқлар тушумлари прогнозини (хорижий давлатларнинг тамойиллари ва амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда) тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган, шунингдек давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш доирасида давлат бюджетига ресурс солиқлар тушумининг таъминлашга ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлашга қаратилган.
Мақолада норасмий бандликни легаллаштириш ва бизнесни “соя”дан чиқаришда ўзини ўз банд қилишнинг ўрни, яратилган шароит ва имкониятлар, бу борада чет эл тажрибаси ва мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар ёритилган. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилишни солиқлар воситасида тартибга солишни янада такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар келтириб ўтилган.
Мақолада иқтисодиёт эркинлашувининг ҳозирги босқичида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиётини бошқариш зарурлиги, моҳияти ва омиллари, мақсади, вазифалари ва муаммолари тадқиқ этилган. Мамлакатнинг ривожланишида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиётини бошқариш самарали тадбирларига креатив ёндашувларнинг ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган ва солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш имкониятлари тадқиқ этилиб, тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатида билвосита солиқларнинг ўрни асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида солиқ тушумларида бевосита, билвосита, ресурс тўловлари ва мулк солиқларининг улушларини оптималлаштириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.
Мазкур мақолада 2024 йилда солиқ сиёсати тадбирларининг самаралари ва давлат бюджети даромадларининг 2024 йил 9 ойлик якунлари таҳлили берилган. Шунингдек, хорижий тажриба ҳамда соҳадаги таҳлилий маълумотлардан фойдаланилиб илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти келтирилган, шу билан биргаликда давлат бюджети даромадларида билвосита солиқлар суммаси, мамлакатга товарларни олиб киришнинг солиққа тортиш тартиби, мамлакатда импорт операциялари амалга оширилганда солиқ солиш ва божхона режими тартиби, мамлакатнинг йирик ҳамкор давлатлар билан импорт динамикаси ва импорт ҳажми ўрганилган. Шунингдек, импорт операцияларида солиқларнинг тутган ўрнини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Ушбу тадқиқот ишида солиқ таҳлилида қўлланиладиган мавжуд методлар, жумладан, иқтисодий моделлар, эмпирик усуллар, қиёсий тадқиқотлар ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш бўйича тадқиқотлар ҳақида умумий маълумот берилган. Ушбу методологиянинг кучли томонлари, чекловлари ва қўлланилишини ўрганиш орқали ушбу тадқиқот солиқлар ва иқтисодий натижалар ўртасидаги мураккаб муносабатларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради
Мақолада иқтисодиётни ривожлантиришда бюджет даромадларининг шаклланиши муҳим омили эканлиги таъкидланган ҳолда, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида бюджет даромадларининг прогноз қиймати таҳлилига бағишланган.
Ушбу мақола Республика бюджетини шаклланишида йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг аҳамияти ва улар томонидан тўланадиган солиқларнинг жами бюджет даромадларини шакллантиришдаги улуши таҳлилларига бағишланади. Шунингдек, мақолада йирик корхоналарда солиқ маъмуриятчилигини ҳамда йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Мақола, хорижий тажрибалардан андоза олиб, ташкил этилган йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг фаолияти самарадорлиги, юридик шахсларнинг солиқ маъмуриятчилигида учраётган камчиликлар ва уларнинг юзага келиш сабаблари бўйича солиштирма таҳлилларга асосланган хулосаларни ўзичига олиб, амалиётдаги муаммоларга оид тавсиявий таклифларни ёритиб беради
Мақолада иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни белгилаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилган, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.
Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мол-мулк солиғининг ундирувчанлигини ошириш ҳамда мол-мулк солиғи объекти, базаси ва мол-мулк солиғи механизмининг оптималлаштириш йўналишлари келтириб ўтилган.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрни, солиққа тортишда тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига доир назарий ёндашувлар кўриб чиқилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ушбу мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ўрни ниҳоятда муҳимлиги, бюджет-солиқ сиёсати, ҳукуматнинг қарзи, солиқ даражалари, давлат харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфляцияни назорат қилиш ва иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни ўз ичига олади.
Ушбу мақолада мамлакатимизда солиқлар йиғилувчанлиги ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган ҳамда Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини пайдо бўлиши, жами йиллик даромадлари бўйича декларация, мол-мулк ва ер солиқларини қарз суммасини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришда учраётган муаммолар ҳамда уни бартараф этиш йўли бўйича таклиф, солиқ қарзини ундирилиш механизмини рақамлаштириш тартиби кўрсатиб ўтилган
Мақолада ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада яхшилаш хусусиятларини очиб берувчи маҳаллий бюджет даромадлари манбаларини оширишнинг долзарблиги асослаган ҳамда боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва хулосалар келтирилган.
Мақола солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ва солиқ маъмуриятчилиги органларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, мураккаб солиқ қонунчилиги ҳамда солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган.
Мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳатлари натижасида билвосита солиқлар маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Билвосита солиқлари бўйича тушумлар таҳлили асосида уларнинг улушини пасайтириш бўйича таклифлар берилган.