Мақолада бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг роли Ўзбекистон Республикаси мисолида кўриб чиқилади. Давом этаётган бозор ислоҳотлари ва таркибий қайта қуриш даврида давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки хусусияти таҳлил қилинади. Тадқиқотда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг қиёсий, таркибий ва статистик таҳлил усуллари қўлланилади. Давлат томонидан тартибга солиш ва инвестиция сиёсати Ўзбекистонда саноат ривожланиши учун қай даражада шароит яратиши ҳамда саноат ишлаб чиқариши тузилмасини қандай ўзгартириши кўрсатиб берилади.
Ушбу мақолада Наманган вилояти саноат салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган саноатни ривожланиш механизми таклиф эилган. Наманган вилоятини комплекс-инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Саноат ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик, унинг иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига таьсири илмий асосланган. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари тараққиётининг ҳозирги ҳолати баҳоланган. Мавжуд табиий иқтисодий салоҳиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини оширишни ривожлантиришнинг асосий омиллари ва хусусиятлари тавсифланган
Ушбу тадқиқот ишида ипакчилик тармоғидаги кластер тизимини такомиллаштиришнинг методологик жиҳатлари ўрганилган. Ипакчилик класетрларини шаклланишида иштирок этувчи асосий манфааатдор томонлар ва уларнинг фаолиятлари таҳлил қилиниб, ипак кластерларининг ривожланиши ва рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилинган.
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналар бозор иқтисодиёти институти сифатида ҳудудларни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиши билан алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда махсус иқтисодий зона (МИЗ)лар хорижий ва ички инвестицияларни жалб этишнинг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Шуни ҳисобга олиб мақолада махсус зоналарни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида самарадорлигини баҳолаш ва уларда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш муҳим тадқиқот йўналиши ҳисобланади.