• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ХАЛҚАРО СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА МОСЛАШУВИ
Жамшидбек Расулкулов

Ушбу мақолада халқаро суғурта бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятлари таҳлил қилинган. Суғурта соҳасига таъсир этувчи асосий макроиқтисодий омиллар, рақамли трансформация ва тартибга солиш ўзгаришлари ўрганилган. Solvency II халқаро стандартларини жорий этиш зарурати ва Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Тадқиқот якунида рақамлаштириш, молиявий саводхонликни ошириш ва суғурта секторидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган

03/28/2025
  • PDF (Russian)
364-370 69 64
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХОРИЖДА КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ойбек Дусмухамедов

Мақолада креатив иқтисодиёт тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи тармоқлар юзасидан хорижий олимларнинг ёндашувлари баён этилган. Креатив иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича Америка ва Британия ёндашувлари қиёсланган. 1900-2008 йилларда АҚШ меҳнат синфлари таркибида креатив меҳнат синфининг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Буюк Британия услубиёти асосида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожланиш ҳолати, унинг таркибига кирувчи тармоқлар ҳамда ходимлари сони кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
321-329 212 68
ЭКОЛОГИК ЧЕКЛОВЛАР ШАРОИТИДА МИНТАҚАЛАРНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Лейла Сеитова

Ушбу мақолада барқарор ривожланиш концепцияси доирасида минтақаларнинг замонавий ривожланиш тенденциялари кўриб чиқилган. Экологик омилларга асосланган минтақаларни ривожланиш назариялари ва моделлари кўрсатилган.

06/30/2024
  • PDF (Russian)
422-430 82 36
СУҒУРТА БОЗОРИ: ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ильёс Абдурахмонов

Мақолада суғурта бозорининг иқтисодиётдаги тутган ўрни, замонавий ҳолати ва ривожланиш тенденциялари ёритилган, ҳамда суғурта бозорининг лозим даражада ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр юритилган.

04/30/2024
  • PDF
309-319 123 75
ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДРАЙВЕРИ
Шерали Жўраев

Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
315-324 79 37
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА УРБАНИЗАЦИЯ СИЁСАТИНИНГ ГЛОБАЛ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ҚИЁСИЙ БАҲОСИ
Юлдуз Салимова

Мақолада урбанизация жараёнининг ривожланишида қуйидаги таниқли глобал тенденцияларнинг мавжудлиги исботланди: деярли барча мамлакатларда шаҳар аҳолисининг барқарор ўсиши; урбанизация жараёнининг босқичлари (саноатдан олдинги, саноат ва постиндустриал босқичлардан ўтиш); шаҳарлар сонининг ўсиши, дунёдаги мегаполислар; ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда урбанизация жараёнлари жараёнидаги фарқлар; урбанизация даражасининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига боғлиқлиги. Урбанизациянинг хорижий амалиётини қиёсий таҳлил қилиш асосида урбанизациянинг мавжуд глобал моделлари ва қўлланиладиган воситалар (Беларусь, Гана, Қозоғистон, Корея Республикаси, Хитой, Польша, Россия, Танзания, Туркия, Япония) тизимлаштирилган. Эришилган самаралардан келиб чиққан ҳолда, ривожланаётган мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида комплекс минтақавий ривожланиш нуқтаи назаридан шаҳар сиёсатини кўриб чиқиш зарурлиги оқланади

04/30/2024
  • PDF (Russian)
503-517 126 52
ΟЗИҚ-ΟВҚАТ САНΟАТИНИ РИВΟЖЛАНТИРИШДА ХΟРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Нилуфар Дехканова, Фируза Галимова

Мазкур мақолада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда хорижий тажрибалар таҳлил қилинган ва уларнинг Ўзбекистон саноати учун аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида соҳанинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди ва хорижий амалиёт асосида кластер моделларини жорий этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Методология сифатида иқтисодий таҳлил ва қиёсий услублар қўлланилди. Тадқиқот натижасида инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатилган. Ушбу ишнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш учун амалий тавсиялар тақдим этилган.

11/29/2024
  • PDF
440-452 81 36
ЎЗБЕКИСТОН СТАРТАП ЭКОТИЗИМИ, АСОСИЙ МУАММОЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Шерали Джанизаков

Мазкур мақолада мамлакатимизда стартап экотизимининг ривожланиш тенденциялари, институционал муҳит, асосий муаммолар ва келажак учун муҳим йўналишлари ўрганилган. Стартап экотизимини шакллантириш борасида давлат институтлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, стартап лойиҳаларни молиялаштиришда энг самарали институтларидан бири сифатида венчур молиялаштириш зарурияти таҳлил қилинган.

01/30/2026
  • PDF
280-287 21 9
МАРКАЗСИЗЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МИНТАҚАНИНГ ИЖТИМОИЙ-ЭКОЛОГИК ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ
Лейла Сеитова

мақолада минтақанинг ижтимоий–екологик тизими барқарор ривожланиш объекти сифатида ва минтақа иқтисодиётини стратегик бошқаришни марказсизлаштириш шароитида уларнинг ҳозирги тенденциялари кўриб чиқилган. Екологик ва ижтимоий омиллардан фойдаланишга асосланган минтақавий иқтисодий ривожланишни марказлаштирилмаган бошқаришнинг афзалликлари ўрганилмоқда.

05/31/2024
  • PDF (Russian)
644-655 56 45
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мазкур мaқoлaдa Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий pивoжлaниш даврида, xизмaт кўpсaтиш сoҳaнининг ўзига хос аҳамияти, ривожланиш истиқболлари ва тенденциялари ўрганилган. Шунингдек, хизмaт кўpсaтиш соҳасининг миллий иқтисoдиётдaги ўрни ва ушбу соҳани ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, aҳoли бандлигини ва даромадларини ошириш йўллари статистик тaҳлил қилингaн.

04/30/2024
  • PDF
646-653 82 56
ҲУДУДЛАР САНОАТИНИ КОМПЛЕКС-ИНОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИ (НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Гулчеҳра Ҳусанова

Ушбу мақолада Наманган вилояти саноат салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган саноатни ривожланиш механизми таклиф эилган. Наманган вилоятини комплекс-инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Саноат ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик, унинг иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига таьсири илмий асосланган. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари тараққиётининг ҳозирги ҳолати баҳоланган. Мавжуд табиий иқтисодий салоҳиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини оширишни ривожлантиришнинг асосий омиллари ва хусусиятлари тавсифланган

03/30/2024
  • PDF
474-480 95 71
ЎЗБЕКИСТОНДА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ихтиёр Шарипов

Мазкур мақолада Ўзбекистон ахолисининг сабзавотлар истеъмоли ва унинг ривожланиш даражаси ўрганилган. Ўзбекистонда ахоли жон бошига тўғри келадиган сабзавот истеъмол қилиш даражаси аниқланган. Инерцион ва модернизацион цейнарийлар асосида ахолини кунлик сабзавотлар истеъмоли хажмининг ўзгариши прогноз қилинган.

12/31/2023
  • PDF
334-343 84 64
ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲОЗИРГИ БОСҚИЧИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ
Содиқ Расулов, Санобар Маткулиева, Каромат Атабаева

Мазкур илмий мақолада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган сиёсатнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва инновацион технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш йўналиш-лари,иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари ёритилган.

06/27/2023
  • PDF
250-259 76 73
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Комилжон Ханнаров

Мақолада давлат бюджетидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш харажатларини молиялаштиришнинг илғор хорижий тжрибалари тадқиқ этилган. Унда маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий тадқиқотлари бўйича мустақил муаллифлик ёндашувлари ишаб чиқилган. Тадқиқотлар асосида мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг назарий жиҳатлари юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

08/30/2024
  • PDF
426-431 65 31
БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ШАКЛИ СИФАТИДА ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ
Одилжон Рихсимбаев

Ушбу мақолада, Ўзбекистонда баҳолаш фаолиятининг тадбиркорлик шакли сифатида шаклланиши, вужудга келиши ва ривожланиши, мамлакат иқтисодиётини изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиш шароитида умуман тадбиркорлик ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, моддий ва номоддий асосий фондлар бозорининг инфратузилмавий таркибий қисми сифатида баҳолаш фаолияти ҳамда хўжалик юритиш бозор механизмалари ривожланишининг ўзига хоc жиҳатлари қаралган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси баҳолаш фаолиятининг шаклланиши, вужудга келиши ва ривожланиши тенденциялари тадқиқ этилган.

05/31/2024
  • PDF
610-618 67 48
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИНИНГ ЎРНИ
Мамарасул Худойкулов

Мақолада ипакчилик саноатининг тарихий келиб чиқиши, унинг
иқтисодий ҳиссаси, ҳозирги ҳолати, бозор динамикаси, муаммолари, ривожланиш
тенденциялари ва оқибатларини кўриб чиқамиз. Илғор тажрибалар ва тавсиялар
орқали биз ипакчилик саноатининг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида кенг қамровли
тушунча бериш, унинг иқтисодий фаровонлик ва маданий меросини сақлаш сифатидаги
аҳамиятини ёритиб беришни мақсад қилганмиз

02/29/2024
  • PDF
682-690 96 86
1 - 16 from 16

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer