Мазкур мақолада мавсумий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишда минтақавий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари маҳаллий аҳоли, туризм билан шуғулланувчи компаниялар ва сайёҳлар ўртасида ўтказилган сўровлар орқали аниқланган. Натижалар мавсумий туризмнинг иқтисодий фойдаси, янги иш ўринлари яратилиши ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш аҳамиятини кўрсатди. Мақолада мавсумий туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларида кунжут етиштиришнинг агротехник ва иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, тадқиқот ишида кунжутнинг «Ташкент-122» навини 15 май ва 15 июнда экиш кўрсаткичлари ҳамда ҳосилдорлиги қиёсий таҳлил қилинган бўлиб, 15 майда экиш энг самарали муддат эканлиги аниқланган. Иқтисодий таҳлил натижаларига кўра, 15 майда экиш 15 июнга нисбатан 41,8% юқори даромад келтирган. Бу натижа экиш муддати ва уруғ меъёрини тўғри танлашнинг аҳамиятини кўрсатган ҳамда шу асосда Қорақалпоғистон шароитида кунжут етиштиришни оптималлаштириш ва иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада туризм соҳасида хизматлар сифатини такомиллаштиришда сунъий интеллект технологияларининг ўрни ва аҳамияти комплекс тарзда таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида сунъий интеллектнинг асосий функционал имкониятлари, жумладан хизматларни индивидуаллаштириш, бизнес жараёнларни автоматлаштириш, прогнозли таҳлил ва мижозлар фикрларини рақамли таҳлил қилиш каби йўналишлар атрофлича ёритилган.Шунингдек, замонавий рақамли ечимлар - чат-ботлар, виртуал ёрдамчилар, динамик нарх шакллантириш механизмлари ҳамда автоматлаштирилган брон қилиш тизимларининг туристик хизматлар самарадорлиги ва рақобатбардошлигига таъсири илмий жиҳатдан асослаб берилган.Мақолада Ўзбекистон туризм бозори шароитида амалга оширилган таҳлиллар орқали туристик оқимнинг ортиши ва хизматларга бўлган талабнинг ўсиши сунъий интеллект технологияларини жорий этишни долзарб вазифага айлантираётгани кўрсатилган. Шу билан бирга, мазкур технологияларни самарали татбиқ этиш инфратузилма ривожи, рақамли компетенциялар ва малакали кадрлар тайёрлаш билан узвий боғлиқ эканлиги таъкидланган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, сунъий интеллект туризм соҳасида хизмат сифатини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мижозлар қониқишини таъминлашда муҳим стратегик омил ҳисобланади. Мақолада келтирилган хулосалар рақамли трансформация шароитида сунъий интеллект технологияларининг туризм соҳасидаги аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.