Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган
Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас, балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.
Ушбу мақолада рақобат муҳитини яратиш орқали ташкилотларни ривожлантириш йўналишларикўриб чиқилди. Рақобат муҳити замонавий иқтисодий шароитларда тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Муаллиф рақобат муҳитини яратишнинг асосий жиҳатларини, жумладан, инновацион ёндашувлар, стратегик режалаштириш ва манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни таҳлил қилади. Ташкилотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам берган турли соҳаларда амалга оширилган муваффақиятли амалиётлар мисоллари кўриб чиқилди. Мақолада, шунингдек, ўзгарувчан бозор шароитларига мослашишга уринишда корхоналар дуч келадиган муаммолар ва қийинчиликлар муҳокама қилинди. Соғлом рақобат муҳитини яратиш бўйича самарали стратегияларни амалга ошириш бўйича тавсиялар тақдим этилди, бу эса ўз навбатида ташкилотларнинг узоқ муддатли ривожланиши ва муваффақиятига ҳисса қўшади.
Мақола давлат харидлари назариясига бағишланган. Услубий нуқтаи назардан, давлат харидлари мутаносиблик, мунтазамлик ва режалаштириш каби тоифалар билан мантиқий боғлиқликда кўриб чиқилади. Ва давлат харидлари ўз - ўзидан пайдо бўладиган бозордан тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш усули сифатида тақдим етилади, сўнгра-бозор иқтисодиётининг режалаштирилган иқтисодиётга ўсиши.
Мақола Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий ва тармоқ тузилиши таҳлилига бағишланган. Ушбу тадқиқот иши доирасида ўтказилган таҳлилларга таяниб саноат ишлаб чиқариши маълумотлари ва ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, стратегик режалаштириш воситалари ва салоҳиятли хомашёни чуқур таҳлил қилиш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш таклиф этилган
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Минтақавий иқтисодий ривожланиш узоқ вақт давомида иқтисодчилар, географлар, режалаштирувчилар ва минтақа олимларининг қизиқишини уйғотди. Ва, албатта, бу давлат ва бизнес идораларида миллийдан тортиб ҳудудий ва маҳаллий даражагача бўлган катта амалиётчилар гуруҳини ишлаб чиққан соҳадир. Катта ва кичик шаҳарлар ва ҳудудларни режалаштиришда иқтисодий ривожланиш масалалари энди стратегик режалаштириш жараёнларига бирлаштирила бошланди. Ушбу мақолада минтақавий иқтисодиётни бошқариш шакл ва усуллари бўйича олимлар фикр ва хулосалари келтирилган.
Мақола ҳудудларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштиришни амалга оширишнинг нозик жиҳатларини ўрганади. Ноёб ижтимоий-иқтисодий муҳитт, маданий омиллар ва географик ўзгаришлар стратегик режалаштиришга мослаштирилган ёндашувни тақозо этади. Ўзбекистонга хос бўлган назарий асослар, методологик ёндашувлар ва реал амалиётларни таҳлил қилиб, ушбу мақола мамлакат минтақаларида иқтисодий ўсишни ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш учун стратегик режалаштиришдан қандай самарали фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тушунча беради.
Тадқиқот минтақавий иқтисодиётда барқарор ўсишга эришиш воситаси сифатида стратегик режалаштиришнинг назарий асосларини ўрганишга қаратилган. Ушбу тадқиқот барқарор минтақавий иқтисодий ривожланишда стратегик режалаштиришнинг назарий асослари бўйича қимматли фикрларни қўшишга қаратилган. Ўзбекистон мисолида мавжуд муаммолар, ечимлар ва исиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Мақолада жисмоний шахсларни солиққа тортиш ҳар қандай солиқ тизимининг муҳим жиҳати ҳисобланади, чунки у фуқароларнинг молиявий фаровонлигига бевосита таъсир қилади ва ҳукуматлар даромадларини йиғишда муҳим рол ўйнайди. Самарали ва адолатли солиқ тизимини таъминлаш учун жисмоний шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ бир қанча қийинчилик ва муаммолар мавжуд. Мазкур мақола жисмоний шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ асосий масалаларни ўрганади, солиқдан бўйин товлаш ва юқори даромадли шахслар томонидан қўлланиладиган солиқни режалаштириш стратегиялари кўриб чиқилади. Турли мамлакатлар тажрибаси ва тегишли адабиётларни ўрганиб, жисмоний шахслар учун янада самарали ва адолатли солиқ тизимига эришиш бўйича тушунча ва таклифларни тақдим этади.
Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори иш берувчилар ва ўз ишчи кучини таклиф қилувчилар учун ўзининг янги талабларини илгари суради. Бундай талаблардан бири – бу рақамли технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, корхоналарнинг инсон капитали сифатини яхшилаш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада инсон капиталини рақамли ривожлантириш масалалари баён қилинади.