Мақолада мулкий солиққа тортишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини моделлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мулкий солиқларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, солиқ салоҳиятини баҳолаш усуллари ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари таҳлил қилинган. Мулкий солиқларнинг ролини кўриб чиқиш бўйича хорижий тажриба ўрганилган ва уч гуруҳга бўлинган ёндашувлар тизимлаштирилган. Мулкий солиқнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада, Ўзбекистонда баҳолаш фаолиятининг тадбиркорлик шакли сифатида шаклланиши, вужудга келиши ва ривожланиши, мамлакат иқтисодиётини изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиш шароитида умуман тадбиркорлик ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, моддий ва номоддий асосий фондлар бозорининг инфратузилмавий таркибий қисми сифатида баҳолаш фаолияти ҳамда хўжалик юритиш бозор механизмалари ривожланишининг ўзига хоc жиҳатлари қаралган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси баҳолаш фаолиятининг шаклланиши, вужудга келиши ва ривожланиши тенденциялари тадқиқ этилган.
Мақолада хорижий мамлакатларда чақалоқлар ўлими, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими ва аёллар ўлими ўртасидаги мураккаб муносабатларни тушунишга интилиш учун илғор эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда инновацион тадқиқот олиб борилди. Дунё бўйлаб 121 та мамлакатнинг маълумотларини таҳлил қилган ҳолда, ўлимнинг ушбу муҳим кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларнинг мураккаб ўзаро таъсирини аниқлаш учун оддий энг кичик квадратлар (OLS) ва структуравий тенгламаларни моделлаштиришнинг (SEM) регрессион усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, оналар ва болалар саломатлиги натижаларини шакллантирувчи нозик динамикани ёритишга ҳамда ўлим даражасини пасайтиришга қаратилган ёндошувлар ишлаб чиқилди. Тадқиқотда муаллифлар ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.