• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ДУНЁ МИҚЁСИДА ЕТАКЧИ РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАЛАРИ ТАВСИФИ ВА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Мухаббатхон Мирзакаримова

Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

10/31/2024
  • PDF
371-379 84 49
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Анвар Низамов

Мақолада олий таълим муассасалари яқин истиқболда ташкилий жиҳатдан кўрсатиладиган хизматлари таҳлили келтирилган, таълимнинг ўзгариш тенденциялари, ҳозирда мавжуд таълим шакллари, олий таълим муассасаларининг рақамли трансформациялари бўйича хорижий амалиётлар таҳлил қилинган.

07/31/2024
  • PDF
376-386 69 26
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дилшода Гафурова

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

11/29/2024
  • PDF
424-431 67 29
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МУТАХАССИСЛАРИ МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИНИ СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ АСОСИДА БАҲОЛАШ
Сурайё Отақўзиева

Мақолада миллий меҳнат бозоридаги рақамли технологиялар (РТ) соҳаси мутахассисларининг таълим даражаси ва бандлиги кўрсаткичларини тадқиқ этиш, ҳамда ушбу соҳа меҳнат бозорининг ривожланиш хусусиятларини баҳолаш мақсадида ўтказилган социологик сўровноманинг натижалари таҳлили келтирилган.

05/31/2023
  • PDF
181-191 81 62
ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ
Шахноза Асадова, Абдумалик Джуманов

Ушбу тадқиқот Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инсон ресурсларини бошқариш функцияларини рақамлаштириш ва рақамли трансформациялаш масалаларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқот Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг кадрлар бўлими ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома таҳлилига асосланган. Тадқиқот натижалари ходимлар бошқаруви бўйича маълум амалиётларни ташкил қилиш ва рақамли платформаларни тадбиқ қилиш ўртасидаги боғлиқликни аниқлайди ва шу билан ушбу ишнинг илмий аҳамиятини кучайтиради.

02/29/2024
  • PDF (Russian)
315-326 109 91
РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Диёра Талъатова

Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

04/30/2024
  • PDF
540-545 83 70
1 - 6 from 6

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer