Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Ушбу мақолда умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматлар самарадорлиги ушбу соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини қай даражада ривожланаётганлигига алоҳида эътибор берилган. Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятида эришилган фойда бу самарадорликнинг аҳамиятли томонлари ёритилган. Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида овқатланиш хизматларини тўғри йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалалари бўйича таклифлар ва тавсиялар берилган. Кадрлар тизимини қайта кўриб чиқиш масалалари асосий вазифа сифатида кўрсатилган.
Иқисодиётни рақамлаштириш шароитида кичик корхоналар мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва бизнес жараёнларини такомиллаштириш мақсадида сунъий интеллект технологияларидан тобора кенгрок фойдаланмоқда. Энг истиқболли йўналишларидан бири мижозларнинг мурожаатларини автоматик тарзда қайта ишлай оладиган, маслаҳатлар бера оладиган ва харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш жараёнида фойдаланувчига кўмаклаша оладиган интелектуал чат-ботларни жорий этишдир. Ушбу ишда кичик бизнес мижозлари билан мулоқот қилиш учун мўлжалланган табиий тилни қайта ишлаш элементлари бўлган чат-ботни лойиҳалаш ва амалга ошириш жараёни кўриб чиқилади. Предмет соҳасини таҳлил қилиш, фойдаланувчи ценарийларини расмийлаштириш, тизим архитектурасини қуриш, технологияларни танлаш, прототипни амалга ошириш ва фойдаланувчи синовини ўтказишни ўз ичига олган ишлаб чиқиш босқичлари тавсифланган.
Мақолада қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасини баҳолаш ҳамда соҳа ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб,қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш масалалари ёритилган. Рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммолари кўриб чиқилган.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрни, солиққа тортишда тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига доир назарий ёндашувлар кўриб чиқилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.