Ушбу мақолада мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш масалалари, жумладан, баҳоланган мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича ўрганишлар келтирилган, ўрганиш натижаларига кўра хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва ҳисоботда акс эттирилиши масалалари ўрганилган. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоботда акс эттирилиши, бухгалтерия балансида мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирилиши, шунингдек, инвесторларнинг қарорлари учун аҳамиятлилиги ва молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ўзгаришига таъсири бўлганда жорий мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботда акс эттириш бўйича таклифлар шакллантирилган
Мазкур мақолада рақамли инфратузилмани ривожлантириш шароитида солиқ қарздорлигини ундириш механизмининг солиқ маъмуриятчилигидаги ўзига хос ҳусусиятлари ўрганилди, асосий эътибор солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ мажбуриятлари ижросини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўлашдан бўйин товлаш, солиқ қонунчилиги ва солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган. Шу билан бирга, айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ushbu maqolada Oʻzbekiston umumiy sugʻurta tarmogʻida qayta sugʻurtalashning soʻnggi yillardagi koʻrsatkichlari dinamikasi yaʼni qayta sugʻurtalashdan qabul qilingan va qayta sugʻurtaga berilgan qayta sugʻurta mukofotlari hajmi yoritilgan hamda tahlil qilingan. Shuningdek sugʻurta bozorida qayta sugʻurtaning rivojlanishidagi mavjud muammolar yoritilib, ularning yechimi boʻyicha takliflar berib oʻtilgan.
Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир
Ушбу мақолада фойда солиғи бўйича мажбуриятларининг назарий асослари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Фойда солиғи бўйича мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Мақолада солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Солиқ мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Ушбу илмий мақолада тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра ресурслари базасини таҳлил қилинган. Тижорат банкларини иккига бўлган ҳолда, яъни давлат улуши мавжуд банклар ва давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга бўлиб ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра, давлат улуши мавжуд банкларда мажубриятлар ўсиши депозитлар ўсишидан тезроқ бўлган. Ушбу ҳолат давлат тижорат банкларига хукумат арзон ресурслар билан таъминлаб турганлигидан далолат беради. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган. Биринчидан, аҳолининг банк тизимига ишончи ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига қараганда давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган.