Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас, балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.
Ушбу мақолада суверен фондлар фаолият самарадорлигини баҳолаш усуллари ўрганилган. Шунингдек, ҳар бир таклиф этилган мезон таркибида у ёки бу мезоннинг бажарилиш даражасини объектив баҳолайдиган комплекс кўрсаткичлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Суверен фондлар фаолияти, улар томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва баҳолаш мезонлари тақдим этилган.