Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан моддий ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам ўзгаришлар содир бўлиши ва бу ўзгаришларни юз беришида моддий ишлаб чиқариш соҳасининг муҳим таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигининг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигига бағишланган. Айниқса, бозор муносабатларини Ўзбекистонда янада ривожланиб бориши шароитида қишлоқ хўжалигини кўп укладлилиги шароитида соҳани кадрлар билан таъминлаш муаммоларига эътиборни қаратиш объектив зарурият эканлиги ёритиб берилган
Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган
Ҳар томонлама барқарор ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ўсишни таъминлайдиган, қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшадиган Ўзбекистон Республикасида қишлоқ жойларини ривожлантиришнинг кейинги устувор йўналишларини белгилаш зарурлиги асослаб берилган. Қишлоқ жойларининг тизимли муаммолари аниқланиб, уларни ҳал етиш йўллари таклиф этилмоқда. Қишлоқ ривожланишининг асосий тамойиллари шакллантирилиб, унинг янги устувор йўналишлари таклиф этилади. Қишлоқ ривожланишининг асосий аниқланган йўналишларини амалга ошириш учун воситаларни танлаш катта аҳамиятга ега. Хулоса қилиб айтганда, ҳар томонлама барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва қишлоқ жойларини ривожлантириш бўйича саъйҳаракатларни фаоллаштириш зарур деган хулосага келишди. Ушбу мақола тадқиқотчилар, давлат идоралари, мутахассислар ва Ўзбекистондаги қишлоқ тараққиётига қизиққан ҳар бир кишини қизиқтиради
Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари асослаб берилган.