Ушбу мақолада Ўзбекистонда камабағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш асосида ўрта мулкдорлар қатламини кўпайтириш масалалари ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Халқаро ва миллий стандартларда бевосита ва билвосита усулларда тузиш назарда тутилган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” турли ахборот чекловларидан холи эмас. Шунингдек, ушбу ҳисобот кўрсаткичлари маълумотларни пул маблағлари ва пулсиз операциялар ҳисоби учун мўлжалланган кўплаб счётлардан териб олиш йўли билан тўлғазилади. Ҳисоботдаги ахборот чекловлари ва унинг кўрсаткичларини юқоридаги тартибда тўлғазилиши, табиий равишда, инвесторлар, мулкдорлар, корхоналар раҳбарларини пул оқимлари тўғрисида реал ахборотлар билан таъминлашга, мос равишда, тўғри қарорларни қабул қилишларига тўлиқ кафолат бермайди. Айнан шу ҳолатнинг ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада мавжудлиги эътиборга олинган ҳолда, мазкур мақолада “Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни шакл ва мазмунан янада такомиллаштириш, шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш йўллари тадқиқ қилинган.
Мақолада хўжалик жамиятлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари тадқиқ этилган. Ишда иқтисодий мактабларнинг етакчи намоёндаларининг давлатнинг иқтисодиётдаги роли, иқтисодий фаолиятни тартибга солиш бўйича мақсад ва вазифалари бўйича фикрлари хамда қарашлари таҳлил қилинган. Мақолада хўжалик жамиятларининг хусусиятларидан келиб чиқиб хўжалик жамиятларини давлат томонидан тартибга солиш тушунчасига муаллифнинг таърифи берилган. Мақола доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари юзасидан хўжалик жамиятларини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.