Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.
Мақолада хорижий тижорат банки мисолида кредитлаш механизмига бевосита ва билвосита таъсир қилувчи молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, банк даромадлари таркиби каби кўрсаткичларнинг 10 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.
Мақолада тижорат банкларида самарали кредитлаш механизмларини амалга оширишда банкларнинг молиявий кўрсаткичларини ўрнининг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, тижорат банкидаги муаммоли кредитлар ва уларнинг улуши ҳамда улар учун яратилган захиралар миқдорининг 10 йиллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.