Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди
Мақолада солиқ солиш жараёнида кўчмас мулкни баҳолашнинг асосий ўрни кўриб чиқилади. Солиқларни ҳисоблаш учун асос бўлган кўчмас мулк объектлари қийматини аниқлашда қўлланиладиган усул ва ёндашувлар батафсил таҳлил қилинган. Индивидуал ва оммавий баҳолаш ўртасидаги фарқлар, уларнинг ахборот ҳажми ва сифатига боғлиқ ҳолда қўлланилиши, шунингдек, ушбу ёндашувларнинг солиқ мажбуриятларининг аниқлигига таъсири муҳокама қилинади.
Шунингдек, мақолада баҳолаш усуллари ва қўллаш билан боғлиқ муаммо ҳамда қарашлар ўрганилиб, солиқ тизимининг адолатлилиги ва самарадорлигини таъминлаш учун ишончли, долзарб маълумотларнинг муҳимлиги таъкидланган. Солиқ тизимини молиялаштириш ва бу жараёнда маҳаллий бюджетларнинг ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадқиқот кўчмас мулкни баҳолаш ва солиқни тартибга солиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни такомиллаштиришга, шунингдек, уларнинг шаффофлиги ва адолатлилигини ошириш учун жараёнларни оптималлаштиришнинг мумкин бўлган йўлларини аниқлашга қаратилган.
Ушбу мақолада трансформация қилиш жараёнида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш йўлларининг афзалликлари ва таҳлили ҳамда ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида сўз боради. Шунингдек, кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш ўзгарувчан бозор шароитида банк фаолиятини ривожлантиришда янги технологияларни жорий етиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот ва хизматларни янгилаш, мижозлар тажрибасини яхшилаш, харажатларни камайтириш ва рентабелликни оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.