Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4611-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган янгиланган мавзулар, аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.
Мақолада республикамизда ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида шакллантириш, унинг услубиётини такомилллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда унинг умумий, услубий, техникавий ҳамда ташкилий масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини бухгалтерия мақсадларида ва солиқ мақсадларида ишлаб чиқиш, унга қўйилган талаблар, ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш, ҳисоб сиёсатида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш тартиби масалалари баёни келтириб ўтилган.
Мазкур мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндошувлар асосида тўртта босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби очиб берилган.
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва молиявий ҳисоботни тузишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти ёритилган. Мақолада ҳисоб сиёсатини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланадиган мақсадларга аниқлик киритилган. Тадқиқотлар натижасида ҳисоб сиёсатини тузишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, тан олиш ва қўллаш масалалари ёритилган. Амалиётда қўлланинаётган бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Ушбу мақолада фойда солиғи бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Шунингдек, фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби амалий маълумотлар асосида келтирилган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижалари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш ёритилган. Амалиётдан олинган маълумотларни асосида молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларда акс эттирилган.
Мақолада даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи тадқиқ этилган бўлиб, унда даромад ва харажатларга иқтисодий категория сифатида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан берилган таърифлар, миллий ва халқаро стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар очиб берилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни назарий жиҳатдан такомиллаштирувчи таърифлар муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Устав капиталининг ҳисоби амалиётдан олинган маълумотлар асосида счётларда акс эттирилган.
Мақолада солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Солиқ мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Мақолада Янги Ўзбекистон солиқ амалиётида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратишнинг зарурлиги, вазифалари, тизимли муаммолари ва уларни ҳал этиш масалалари тадқиқ этилган. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларида солиқ механизмининг назарий ва услубий мазмунини асослашга муаллифнинг ёндашуви таклиф этилди ва бу солиқнинг муҳим хусусиятларини, унинг қиймати ва омил хусусиятини ва давлат солиқ механизмининг кўп даражали тузилишини аниқлаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратиш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада фойда солиғи бўйича мажбуриятларининг назарий асослари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Фойда солиғи бўйича мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.