• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАҲЛИЛНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАЖРИБАСИ
Шахноза Тожибоева

Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро МҲХС стандартларига мос таҳлилни амалга ошириш жараёнлари ва масалаларига бағишланган. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий интеграциясида мазкур стандартларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Улардан фойдаланиш таҳлил жараёнида қўлланиладиган молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини халқаро молия бозорларига интеграциясини, инвесторларни сифатли таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради. Мақолада мазкур жараёнларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси, асосий масалалар ва амалий тадбирлар тадқиқ қилинган.

01/30/2026
  • PDF
306-319 20 16
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШДАГИ ТАЖРИБАЛАР ВА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Самиддин Ташназаров

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4611-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган янгиланган мавзулар, аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.

11/30/2023
  • PDF
377-387 211 150
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТЛАРИ: УМУМЛАШГАН ДАРОМАДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ (УСЛУБИЙ ЁНДАШУВ)
Нодира Хасанова

Мақолада республикамизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар давомида “Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти” (МҲМС) лойихаси тайёрланишига тўхталиб ўтилган. Натижада, у фаолият юритаётган ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ни қўллаш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Мазкур МҲМС лойихасида яратилган “Умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” бўйича назарий ва услубий фикрлар билдириб ўтилди ҳамда мазкур стандарт лойихасини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилди.

07/31/2025
  • PDF
266-274 85 47
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ҚЎЛЛАШ
Хабибулло Абидов

Мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, тан олиш ва қўллаш масалалари ёритилган. Амалиётда қўлланинаётган бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.

01/31/2024
  • PDF
223-226 99 104
ФОЙДА СОЛИҒИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зият Курбанов

Ушбу мақолада фойда солиғи бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Шунингдек, фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби амалий маълумотлар асосида келтирилган.

03/30/2024
  • PDF
329-335 121 90
ХУСУСИЙ КАПИТАЛНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Эргашжон Ортиков

Мазкур мақолада хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Устав капиталининг ҳисоби амалиётдан олинган маълумотлар асосида счётларда акс эттирилган.

01/31/2024
  • PDF
433-436 145 137
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА
Шоҳруҳ Йўлдошев

Мақолада Янги Ўзбекистон солиқ амалиётида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратишнинг зарурлиги, вазифалари,  тизимли муаммолари ва уларни ҳал этиш масалалари тадқиқ этилган. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларида солиқ механизмининг назарий ва услубий мазмунини асослашга муаллифнинг ёндашуви таклиф этилди ва бу солиқнинг муҳим хусусиятларини, унинг қиймати ва омил хусусиятини ва давлат солиқ механизмининг кўп даражали тузилишини аниқлаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратиш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

02/27/2025
  • PDF
301-308 54 30
ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Зафар Дўлабов

Ушбу мақолада фойда солиғи бўйича мажбуриятларининг назарий асослари  ва  уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Фойда солиғи бўйича мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.

01/31/2025
  • PDF
309-214 82 62
СОЛИҚ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Дилдора Азимова

Мақолада солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Солиқ мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.

01/31/2024
  • PDF
227-232 87 92
1 - 9 from 9

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer