Молиявий инқирозга қарши кураш сиёсатини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида давлат компаниялари ўзларининг молиявий барқарорлигини сақлаб қолишга ва уларни ушбу инқироздан олиб чиқадиган йўлни топишга муваффақ бўлдилар. Ўзбекистондаги танланган давлат компанияларининг молиявий инқирозларни бошқариш имкониятлари ҳамда бу компаниялар қай даражада молиявий тангликни бошдан кечираётганини кўриб чиқамиз. Энйи нисбий тўлов қобилияти моделини Ўзбекистондаги фаолият юритувчи тўртта стратегик муҳим давлат корхонасига қўлланган.
Мазкур мақолада корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлашда стратегик молиявий қарорларнинг самарали ижросини таъминлашнинг иқсодий мазмуни баён этилган. Мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари мисолида капиталдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган молиявий қарорлар қабул қилишнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилинган. Молиявий қарорлар қабул қилиш механизмини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда фаолият олиб бораётган корхонaлaрнинг молиявий нaтижaлaрини тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган. Молиявий натижалар хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқлаш мумкинлиги тавсифланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон телекоммуникация корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси кўриб чиқилган. Методологияда ҳисобга олинган асосий кўрсаткичлар инновацион фаоллик даражаси, инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий ва ижтимоий натижалардир. Методология инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентларини тан олиш, таърифини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришдаги долзарб муаммолар қайд қилинган. Пул маблағлари бўйича муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди. Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Бугунги кунда пул маблағлари ҳисобини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари таклиф этилди.
Халқаро ва миллий стандартларда бевосита ва билвосита усулларда тузиш назарда тутилган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” турли ахборот чекловларидан холи эмас. Шунингдек, ушбу ҳисобот кўрсаткичлари маълумотларни пул маблағлари ва пулсиз операциялар ҳисоби учун мўлжалланган кўплаб счётлардан териб олиш йўли билан тўлғазилади. Ҳисоботдаги ахборот чекловлари ва унинг кўрсаткичларини юқоридаги тартибда тўлғазилиши, табиий равишда, инвесторлар, мулкдорлар, корхоналар раҳбарларини пул оқимлари тўғрисида реал ахборотлар билан таъминлашга, мос равишда, тўғри қарорларни қабул қилишларига тўлиқ кафолат бермайди. Айнан шу ҳолатнинг ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада мавжудлиги эътиборга олинган ҳолда, мазкур мақолада “Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни шакл ва мазмунан янада такомиллаштириш, шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш йўллари тадқиқ қилинган.
Мақолада даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи тадқиқ этилган бўлиб, унда даромад ва харажатларга иқтисодий категория сифатида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан берилган таърифлар, миллий ва халқаро стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар очиб берилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни назарий жиҳатдан такомиллаштирувчи таърифлар муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.