Мақолада молиявий технологияларнинг суғурта маҳсулотларидаги истиқболлари ва уларнинг суғурта соҳасидаги янги имкониятлар ва таҳдидларга бўлган таъсири таҳлил қилинган. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн, мобил иловалар ва рақамли тўлов тизимлари каби молиявий технологиялар суғурта хизматларини шахсийлаштириш, автоматлаштириш ва тезлаштириш имконини беради. Шу билан бирга, бу технологияларнинг жорий этилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни енгиш йўллари муҳокама қилинган.
Ушбу мақолада, банкларга замонавий технологияларни жорий этишнинг устувор вазифалари тадқиқ этилиб, бугунги кунда рақамли технологияларнинг тармоқларда кенг қўўлашда амалга оширилиши лозим бўлган бир неча устувор вазифалар ва босқичлар таҳлил этилган. Шунингдек, рақамли трансформациялаш жараёнида банк хизматларига рақамли технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари ёритилган.
Ушбу мақолада, банкларни трансформациялаш жараёнида замонавий технологияларни жорий этишнинг устувор вазифалари тадқиқ этилиб, бугунги кунда рақамли технологияларнинг тармоқларда кенг қўллашда амалга оширилиши лозим бўлган бир неча устувор вазифалар ва босқичлар таҳлил этилган. Шунингдек, банкларда мижозни шахсини аниқлашда идентификациялаш тизимларини жорий этишга доир тадқиқотлар амалга оширилган.