• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
МИНТАҚАВИЙ РИВОЖЛАНИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ: ПОЛЬША ВА ТУРКИЯ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ
Орзу Давранов

Мазкур мақолада минтақавий ривожланишни таъминлашда молиявий воситалардан фойдаланиш механизмлари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда Европа Иттифоқи давлатлари, хусусан Польша ҳамда Туркия тажрибаси асосида ҳудудий ривожланишни молиялаштириш моделлари қиёсий ўрганилган. Мақолада молиявий воситаларнинг институционал асослари, айланмали молиялаштириш механизмлари, ҳудудий ривожланиш агентликлари фаолияти ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилаётган молиялаштириш тизимларининг иқтисодий натижалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, минтақавий ривожланишда молиявий воситаларнинг самарадорлиги уларнинг қайтарилувчанлиги, манзиллилиги ва институционал мувофиқлашув даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган. Шунингдек, Польша ва Туркия тажрибаси асосида ҳудудий молиялаштиришнинг самарали моделлари, айниқса револьвер фондлар, ҳудудий ривожланиш агентликлари ва инновацион молиявий инструментлар (венчур фондлар, “яшил” облигациялар, сукук)дан фойдаланишнинг аҳамияти асослаб берилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда минтақавий ривожланишни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради.

03/31/2026
  • PDF
311-318 28 7
МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДЁТНИ БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ
Азимжон Холов

Минтақавий иқтисодий ривожланиш узоқ вақт давомида иқтисодчилар, географлар, режалаштирувчилар ва минтақа олимларининг қизиқишини уйғотди. Ва, албатта, бу давлат ва бизнес идораларида миллийдан тортиб ҳудудий ва маҳаллий даражагача бўлган катта амалиётчилар гуруҳини ишлаб чиққан соҳадир. Катта ва кичик шаҳарлар ва ҳудудларни режалаштиришда иқтисодий ривожланиш масалалари энди стратегик режалаштириш жараёнларига бирлаштирила бошланди. Ушбу мақолада минтақавий иқтисодиётни бошқариш шакл ва усуллари бўйича олимлар фикр ва хулосалари келтирилган.

06/30/2024
  • PDF
489-496 89 38
МИНТАҚАВИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Орзу Давранов

Мақолада минтақавий ривожланишнинг назарий асослари, унинг турли босқичларда шаклланган назариялари ҳамда замонавий ёндашувлари илмий таҳлил қилинади. Анъанавий конвергенция ва дивергенция назариялари, ядро–периферия модели билан бирга эндоген ўсиш, инновация ва кластерлашув каби муосир концепциялар ҳам кўриб чиқилади. Шунингдек, молиявий механизмлар ва давлат молиясининг ҳудудий ривожланишдаги роли, уларнинг самарадорлигини таъминлашда институционал ва ташкилий асосларнинг аҳамияти ёритилади. Таъкидланганидек, замонавий шароитда минтақавий ривожланишнинг энг самарали йўли иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий омилларни уйғунлаштирган интегратив ёндашув ҳисобланади. Шу тариқа, мақолада ҳудудий фаровонлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда молиявий воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тамойиллари илмий жиҳатдан асослаб берилади.

09/29/2025
  • PDF
380-388 100 52
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЁШЛАР МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ ТАЛАБЛАР
Муҳаббат Асқарова

Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган

10/31/2024
  • PDF
304-309 113 57
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУҲИТИ, ТУРЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Дилором Юсупова

Мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий муҳити, турлари ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, рақамли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Электрон тижорат нафақат товар ва хизматларни онлайн сотиш жараёни, балки маркетплейслар, тўлов тизимлари, логистика ва сунъий интеллектга асосланган тавсия механизмларини ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида кўриб чиқилган. Мақолада истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда фанлараро ёндашув – иқтисодиёт, психология, социология ва маркетинг назариялари ўзаро боғлиқлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, рақамли платформаларда ишонч, шахсийлаштириш, ижтимоий далиллар ва ташқи омиллар (масалан, пандемия) истеъмол қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ёритилган. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар таҳлили орқали глобал ва минтақавий хусусиятлар, хусусан, Ўзбекистондаги электрон тижоратнинг истиқболли йўналишлари аниқланган. Тадқиқот натижалари рақамли бозорда истеъмолчилар хатти-ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни чуқур англаш ва самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
242-248 81 38
АГРОСАНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Сарвиноз Рахмонова

Глобаллашув шароитида агросаноат тармоғининг барқарор ривожланиши ва ташқи бозорларда рақобат устунлигини таъминлаш масалалари долзарб аҳамият касб этади. Мазкур мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг концептуал ва назарий асослари комплекс тарзда таҳлил қилинган. Шу нуқтаи назардан, мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини шакллантирувчи асосий омиллар  институционал муҳит, ресурс салоҳияти, инновацион ривожланиш, инсон капитали ва давлат иқтисодий сиёсати таъсири назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.

03/31/2026
  • PDF
376-384 30 11
ИНСТИТУЦИОНАЛ МУҲИТ ВА ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШ: КЎП ДАРАЖАЛИ ЁНДАШУВ
Тимур Туракулов

Мақолада институционал ёндашувнинг назарий асослари ва унинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсири таҳлил қилинади. Миллий ва ҳудудий институтлар ўртасидаги уйғунлик, расмий ва норасмий институтлар ҳамкорлиги, ижтимоий ишонч ва маданий омиллар асосида институционал тузилмавий модул концепцияси таклиф этилади.

07/31/2025
  • PDF
259-265 96 40
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА УРБАНИЗАЦИЯ СИЁСАТИНИНГ ГЛОБАЛ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ҚИЁСИЙ БАҲОСИ
Юлдуз Салимова

Мақолада урбанизация жараёнининг ривожланишида қуйидаги таниқли глобал тенденцияларнинг мавжудлиги исботланди: деярли барча мамлакатларда шаҳар аҳолисининг барқарор ўсиши; урбанизация жараёнининг босқичлари (саноатдан олдинги, саноат ва постиндустриал босқичлардан ўтиш); шаҳарлар сонининг ўсиши, дунёдаги мегаполислар; ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда урбанизация жараёнлари жараёнидаги фарқлар; урбанизация даражасининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига боғлиқлиги. Урбанизациянинг хорижий амалиётини қиёсий таҳлил қилиш асосида урбанизациянинг мавжуд глобал моделлари ва қўлланиладиган воситалар (Беларусь, Гана, Қозоғистон, Корея Республикаси, Хитой, Польша, Россия, Танзания, Туркия, Япония) тизимлаштирилган. Эришилган самаралардан келиб чиққан ҳолда, ривожланаётган мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида комплекс минтақавий ривожланиш нуқтаи назаридан шаҳар сиёсатини кўриб чиқиш зарурлиги оқланади

04/30/2024
  • PDF (Russian)
503-517 141 55
ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТРАНСФОРМАЦИЯ СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАCИ
Алия Ахмедиева

Хорижий мамлакатлар тажрибасини батафсил таҳлил қилиш минтақавий иқтисодиёт ва ижтимоий тузилмаларнинг муваффақиятли ривожланишига ёрдам берадиган умумий тенденциялар ва хусусиятларни аниқлашга имкон беради. Тадқиқот миллий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг самарали стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос яратади.

11/30/2023
  • PDF
230-240 162 85
1 - 9 from 9

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer