Мақолада мулкий солиққа тортишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини моделлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мулкий солиқларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, солиқ салоҳиятини баҳолаш усуллари ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари таҳлил қилинган. Мулкий солиқларнинг ролини кўриб чиқиш бўйича хорижий тажриба ўрганилган ва уч гуруҳга бўлинган ёндашувлар тизимлаштирилган. Мулкий солиқнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яширин иқтисодиёт қайд этилмаган даромадлар, норасмий бандлик ва тартибга солинмаган операциялар йиғиндиси бўлиб, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати самарадорлигини пасайтиради ва макроиқтисодий кўрсаткичларни тубдан ўзгартиради. Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистонда инфляция ва яширин иқтисодиётнинг ҳолатини акс эттирувчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш ва улар ўртасидаги мумкин бўлган муносабатларни аниқлашдан иборат.
Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.